«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 09:24
ЎЗO‘Z

Швецияда нақд пуллар ўрнига рақамли пуллар жорий қилиниши мумкин

25 фев, 14:05 2 849 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Швецияда нақд пуллар ўрнига рақамли пуллар жорий қилиниши мумкин Фото: Pixabay
Швеция марказий банки чекланган шароитларда рақамли кронани (Швеция миллий валютаси) бир йил синовдан ўтказишини эълон қилди. Тажрибадан мақсад марказий банк – “Риксбанк”га ўз криптовалютасини тўлақонли муамолага киритишда ёрдам берадиган маълумотни тўплашдан иборат.

Ҳозирда Швецияда нақд пуллар деярли муамоладан чиқиб кетган. Деярли барча савдо нуқталари электрон тўловлар қабул қилади. Мутахассисларнинг баҳолашича, 3 йилдан кейин мамлакатда умуман купюра ва тангалардан фойдаланилмай қўйилади.

Аммо бундай вазият мамлакат марказий банкида иккита сабабга кўра хавотир уйғотмоқда. Биринчидан, банкирлар агар тўловлар инфратузилмаси тўлиқ хусусий сектор қўлига ўтса, муайян гуруҳлар четда қолиб кетишидан хавфсирашмоқда. Иккинчидан, агар одамлар жамғарган пулларини ҳукумат томонидан тасдиқланган нақд пулларга айирбошлай олмасалар, бу монетар тизимга ишончга путур етказиши мумкин.

Шу сабабли ҳам “Риксбанк” бир неча йил аввал бир кун келиб ҳозирги нақд пуллар ўрнини эгаллаши мумкин бўлган давлат рақамли валютасини жорий қилиш имкониятини ўрганишни бошлаган.
Швеция ҳукумати ўз миллий рақамли валютаси молиявий секторни тўлов тизимларидаги носозликлардан ҳимоялашига умид қилмоқда.

“Риксбанк” баёнотида таъкидланишича, “рақамли крона қулай, содда бўлиши ҳамда хавфсизлик ва самарадорликнинг асосий талабларига жавоб бериши лозим”. Синовлар вақтида фойдаланувчилар ушбу е-кроналар ёрдамида тўловлар амалга оширишлари, уларни ҳисобрақамига қўйишлари ва мобил дастурлар, банк карталари ва ақлли соатлар ёрдамида кўчириб ўтказишлари мумкин бўлади. Лойиҳа 2021 йил февралгача давом этади ва зарурат бўлса, узайтирилади.

Аммо ҳар қандай ҳолда ҳам рақамли кронани жорий қилиш қарори Швеция фуқаролари истакларига кўра қабул қилинади. “Бу марказий банкнинг бир ўзи қабул қилиши учун жуда муҳим масаладир”, деб таъкидлаб ўтган банк иқтисодчиси Габриэль Седерберг.

Рақамли валютани жорий қилишни Япониянинг собиқ иқтисодиёт вазири ҳам таклиф қилмоқда. Унинг фикрича, бу чора Хитой томонидан рақамли юан жорий қилинишига жавоб бўлиши ва долларга таянувчи жаҳон молия тизими қулаши ҳолатида мамлакатга ёрдам бериши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 0
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 0
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 0
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 225
  • Бўлимлар