«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 13:44
ЎЗO‘Z

Россия коронавирус туфайли кунига миллиард рубль йўқотмоқда

21 фев, 17:30 4 311 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия коронавирус туфайли кунига миллиард рубль йўқотмоқда Фото: ANDREY SAMSONOV/TASS
Россия иқтисодиёти Хитойда тарқалаётган коронавирус сабаб кунига 1 миллиард рубль маблағ йўқотмоқда. Бу ҳақда Россия молия вазири Антон Силуанов Россиянинг РБК телеканалига берган интервьюсида айтган.

Фото: Владислав Шатило / РБК
«Яқинда федерал божхона хизмати билан гаплашдик. Уларнинг маълумот беришича, Хитой билан ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари пасайган ва бунинг натижасида Россия иқтисодиёти ҳар куни 1 миллиард рубль зарар кўряпти. Бу коронавирус туфайли рўй бермоқда», деган Силуанов.

Россия молия вазирининг сўзларига кўра, ҳукуматдаги иқтисодий соҳа масъуллари коронавируснинг жаҳон иқтисодиётига салбий таъсиридан хавотирда эканини ҳам таъкидлаган.

Хитойда тарқалаётган хавфли эпидемиянинг салбий оқибатлари ҳақида гапирар экан Силуанов Россия аллақачон коронавирус оқибатларини ҳис қилаётганини айтиб ўтди. Хусусан, Хитойдан Россияга сайёҳлик оқими камайган. Бунинг оқибатида сайёҳлик соҳасидаги кўрсаткичлар тушиб кетган: «Коронавирус туфайли сайёҳлик кўрсаткичлари пасайди, бу эса катта иқтисодий йўқотишларга олиб келди. Жумладан, меҳмонхоналарнинг банд қилиниши, транспорт хизматларини кўрсатиш, чакана савдода қўшимча даромад, ҳаммаси пастлади. Авиаташувчилар зарар кўраётганини айтиб бонг урмоқда, хуллас вирус деярли ҳаммага зарар келтирди»,— дейди молия вазири.

Силуановнинг фикрига кўра, коронавирус эпидемияси Россия иқтисодиётига янада салбий таъсир кўрсатиши мумкин, аммо унинг кўлами Россия иқтисодига таъсир кўрсатадиган даражада бўлмайди: «Вазият кейинчалик қандай тус олиши карантин ва Хитойда хавфли касаллик билан боғлиқ вазият қанча давом этишига боғлиқ. Ишончим комилки, ҳозирги ҳолат Россия ҳукумати ишлаётган вазифаларнинг бажарилишига жиддий таъсир қилмайди».

Аввалроқ «Citi» таҳлилий иқтисодчилар гуруҳи мутахассислари коронавирус сабаб Хитойга нефть экспорти камайиши жаҳон бозорида нефть нархи пастлаши ва бу ҳолат Хитойга нефть сотадиган асосий давлат бўлган Россиянинг иқтисодий ўсишини ҳам секинлатиши ҳақида ҳисоботларни эълон қилган эди. Россия ҳукумати эса жорий йил 13 февралда 2020 йил учун иқтисодий ўсиш суратини 1,7-1,9 фоиз ўртасида бўлади деб ҳисобот берди.

Бугун нафақат Россия иқтисодиёти, балки бутун дунё иқтисодиётига хавф солаётган коронавирус яқин орада бартараф бўлмаса, Россия иқтисодиёти ўсиш кўрсаткичи ҳукумат берган ҳисоботдагидан пастроқ бўлиши мумкин.

Хитой дунёдаги энг йирик хомашё истеъмолчиси ҳисобланади. Коронавирус туфайли Хитой иқтисодиётининг ўсиши секинлашди. Оқибатда иқтисоди Хитойга бевосита боғлиқ бўлган, яъни бу мамлакатга катта миқдорда хомашё сотадиган давлатлар иқтисодиётида ҳам пасайиш кузатилмоқда. Буларнинг барчаси йиғилиб дунё иқтисодиётида пасайиш юз беришига олиб келяпти.

YURI SMITYUK/TASS
Россия иқтисодиёти ҳам Хитой билан чамбарчас боғланган. Шу боис, коронавирус ортидан келиб чиқаётган иқтисодий зарар айниқса Россияга сезилмоқда. Хитойлик сайёҳлар оқимининг тўхташи, Хитой Россиядан олаётган нефть миқдори камайиши, ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари тушиб кетиши, Россия иқтисодиётига акс таъсир кўрсатди.

Хитой Россия ташқи савдосида биринчи ўринда туради. 2019 йилда икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 110,75 миллиард АҚШ долларга етди. Бунда 49,7 миллиард доллар Хитой экспортига, 61,05 миллиард доллари эса Россия экспортига тўғри келади. Икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш кўрсаткичи илк марта 2018 йилда 100 миллиард АҚШ долларидан ошганди, аммо бу йил кўрсаткичлар 100 миллиардлик маррадан ўтиши қийин бўлиши мумкин...




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 0
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 1
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 1
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 170
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 0
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 0
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 1
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 7
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 13
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 21
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 16
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 170
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 46
  • Бўлимлар