«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 04:05
ЎЗO‘Z

Коронавирус сунъий яратилган: бу фитнами ёки ҳақиқат?

20 фев, 16:27 7 055 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус сунъий яратилган: бу фитнами ёки ҳақиқат? Фото: «РИА Новости»
Тўққиз мамлакат, жумладан, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Нидерландиядан келган олимлар гуруҳи «янги типдаги коронавирус сунъий йўл билан ҳосил қилинган» деган миш-мишни тарқатган кимсаларни қаттиқ қоралади.

«Биз COVID-19 сунъий яратилган деган фитнани қоралаш учун бирлашдик. Бир қанча мамлакат олимлари касаллик қўзғатувчиси, ўткир оғир респираторли коронавирус синдроми 2 (SARS-CoV-2) геномини таҳлил қилишди ва чоп этишди. Уларнинг аксарияти коронавирус бошқа кўпгина патогенлар сингари табиатда келиб чиққан, деган хулосага келишди», — дейилади «Lancet» тиббий журналида чоп этилган мутахассислар мурожаатида.

Мурожаатнома тўққиз мамлакат илмий ташкилотларида тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатувчи 27 нафар машҳур олим томонидан имзоланди: АҚШ, Германия, Испания, Буюк Британия, Нидерландия, Малайзия, Италия, Австралия ва Хитой. Жумладан, Британиянинг тиббий-биологик тадқиқотларни молиялаштирувчи «Wellcome Trust» хайрия жамғармаси директори Жереми Фаррар, АҚШ юқумли касалликлар миллий маркази собиқ директори Жим Хьюз, АҚШ Миллий илм жамғармаси собиқ раҳбари Рита Колуэлл ҳам ўз имзоларини чекишган.
коронавирус, олимлар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 109
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 109
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 26
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 55
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 94
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 95
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 61
  • Бўлимлар