«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:13
ЎЗO‘Z

Ўзбек ошпазларининг лағмони “Интеррекорд” халқаро рекордлар рўйхатига киритилди (фото)

17 фев, 14:37 4 264 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек ошпазларининг лағмони “Интеррекорд” халқаро рекордлар рўйхатига киритилди (фото) 13-16 февраль кунлари Москва шаҳридаги кўргазма марказида “Шарқ бозори “Дўппи” III Халқаро маданиятлар фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фестиваль Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўллаб-қувватлаши остида “Регион продакшн студия” МЧЖ томонидан ташкил этилган.

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Грузия, Россия, Татаристон, Озарбойжон ва Доғистондан халқ амалий санъати усталари иштирок этишмоқда. Халқаро маданиятлар фестивалида моҳир ошпаз Ҳаким Ғаниев бошчилигида дунёдаги энг катта лағмон тайёрланди.

Лағмоннинг оғирлиги 797 килограммни ташкил қилди. Ўрнатилган рекорд “Интеррекорд” халқаро рекордларни рўйхатдан ўтказиш агентлиги томонидан қайд этилди ва бундан аввалги рекорд (2015 йилда Олма-ота шаҳрида тайёрланган 687 кг лағмон)ни ортда қолдирди.

Тадбир меҳмонларининг “Нима учун айнан лағмон?” деган саволига лойиҳа ташкилотчиси Фотима Орифжонова лағмоннинг кўп халқлар, жумладан ўзбеклар, қозоқлар, уйғурларнинг таоми эканлиги, мақсад эса халқларимиз ўртасидаги аҳилликни янада мустаҳкамлашдан иборатлигини айтиб жавоб берди.

Фестивалда Ўзбекистондан 15 стенд иштирок этиб, уларда ҳунармандларимиз Бухоро гиламлари ва темир ўймакорлиги, Риштон ва Ғиждувон кулолчилиги, заргарлик буюмлари, Чуст пичоқлари, Марғилон ипаги ва халқ амалий санъатининг бошқа маҳсулотларини намойиш этишмоқда.

Фестиваль дастуридан фольклор ансамблларнинг чиқишлари, этно-эртаклар мотивлари бўйича спектакллар, турли мамлакатлар маданий мероси ҳақидаги фильмлар намойишлари, маърузалар, маҳорат дарслари ва модалар намойиши ўрин олган.

“Бу ердаги ҳунармандчилик маҳсулотлари бири биридан ажойиб. Мусаввир бир томондан қадимий буюмларни ёдга солувчи маҳсулот яратган, бошқа томондан эса унда замонавий нақшлар акс этган. Айнан шу қадимийлик ва замонавийликнинг коллаборацияси кишини ўзига мафтун этади. 20 йилдан зиёд ўзбек ҳунармандларининг ишларига қизиқиб келаман, улар ишлаб чиқарган маҳсулотларни тўплайман ва тез орада ниҳоят Ўзбекистоннинг ўзига бориб ҳақиқий ҳунармандчилик маҳсулотларини кўздан кечирмоқчиман”, - деди москвалик Светлана Коллерова.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 136
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 33
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 197
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар