«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:34
ЎЗO‘Z

Майк Помпео Ўзбекистон коронавирусга қарши туролмаслигини айтди

14 фев, 17:40 8 730 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Майк Помпео Ўзбекистон коронавирусга қарши туролмаслигини айтди АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон ва Қозоғистон инфратузилмалари коронавирусга қарши туриш учун тайёр эмаслигига эътибор қаратди, деб хабар беради “РИА Новости”.

Биз вирусдан ҳимояланиш учун керакли инфратузилмага эга бўлмаган ҳудудлар мавжудлигидан хавотирдамиз. Коронавирус каби кенг кўламли хавфга қарши тура олиш имкониятига эга бўлмаган, Хитой билан узоқ чегарадош Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлдим”, — дейди Помпео.

Давлат котибининг таъкидлашича, АҚШ ўз бюджетидан 100 миллион доллар ажратиш ниятида. Бу пуллар нафақат Хитойда коронавирусга қарши курашиш учун, балки Ўзбекистон ва Қозоғистон каби бунга жуда муҳтож бўлган давлатларни ҳам молиялаштиришга йўналтирилади.

Майкл Помпео хавфга қарши глобал, ўз вақтида ва тўғри жавоб қайтариш лозимлигини қайд этган.
Биз эпидемияни тўхтатиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрланяпмиз. Ҳозиргача 100 миллион доллар ёрдам пули ажратдик. Балки бу сумма яна ошар. Ушбу ёрдам шубҳасиз, Хитойдагиларга ёрдам бериш учун юборилади, бироқ хавфга қарши ўз вақтида жавоб бериш мақсадида дунёнинг бошқа жойларида ҳам ишлатилади”, — дейди АҚШ давлат котиби.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Помпео 3 февраль куни Ўзбекистонга ташрифи чоғида Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 0
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар