«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:56
ЎЗO‘Z

Янги коронавирус жумбоғи: Нега касалланганлар орасида болалар деярли йўқ

12 фев, 17:45 5 815 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги коронавирус жумбоғи: Нега касалланганлар орасида болалар деярли йўқ Янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони кун сайин ортиб бормоқда, юқтириб олганларнинг аксарияти Хитой фуқароларидир. Аммо беморлар тўғрисидаги биринчи умумий маълумот шуни кўрсатдики, улар орасида 15 ёшдан кичик бўлганлар деярли йўқ. Маълум бўлишича, вирус болаларга деярли таъсир қилмайди. Бунинг сабаби нима?

Статистикага кўра, болалар янги вирусдан деярли зарар кўрмаяпти. Бундан ташқари, кам сонли кичик беморларда кўпинча касаллик аломатлари кузатилмаяпти ва улар вирусга қарши кураша олишмоқда.

Аниқланишича, болалар вирусга етарлича қаршилик кўрсатади, катталар эса осонлик билан зарарланиб, касалликнинг барча белгилари ва асоратлари кузатилади. 65 ёшдан ошган одамлар орасида эса ўлим даражаси энг юқори. Вирус қурбонларининг деярли барча кекса ёшли одамлардир.

Янги вирус ушбу параметрларга кўра атипик пневмонияга (SARS) жуда ўхшаш бўлиб, у ҳам болаларни қарийб четлаб ўтган, аммо кексаларни аямаганди. Атипик пневмониядан 8 минг нафардан ортиқ одам касалланган бўлса-да, болаларга юқиши билан боғлиқ 80та ҳолат қайд этилган ва уларнинг бирортасида ўлим кузатилмаган.

Грипп билан солиштирганда, вазият бироз ўзгача. Грипп вируси қурбонлари орасида ҳам кекса одамлар кўпчиликни ташкил қилади, аммо шу билан бирга болалар катта хавф остидаги гуруҳга киритилади. Кичик ёшлиларда гриппга чалиниш ҳолати жуда юқори ва кўпинча танада асоратлар кузатилади. Аниқланишича, янги коронавирус фуқароларнинг турли ёш тоифалари орасидаги тарқалиши нуқтайи назаридан SARS’га ўхшашдир.

Болалар катта шиддат билан тарқалаётган коронавирусга бу даражадаги қаршилик кўрсатишни қандай уддалашмоқда? Олимлар ҳозирча бу саволга аниқ жавоб бера олишмаяпти ва маълумотлар тўпланиши давом этмоқда. Мутахассислар икки эҳтимолий сабабни кўрсатишмоқда.

Аввало, болалар вирусга катталарга қараганда камроқ мойил бўлишади, шунинг учун ҳатто касал қариндошлари даврасида ҳам бола соғлом ҳолатда қолиши мумкин. Иккинчи тахминга кўра, болалар барибир юқтириб олишади, аммо уларнинг танасидаги ҳимоя механизмлари фарқли ва вирусга қарши фаолроқ курашади. Шунинг учун касаллик деярли енгил шаклда давом этади, деярли ҳеч қандай аломат ва асоратлар бўлмайди.

Нега бундай бўлаётгани қоронғи - шифокорлар янги вирус ҳақида ҳали жуда кам маълумотга эга эканликларини тан олишмоқда ва болалардаги юқори қаршилик нимага асосланганини аниқлаш учун қўшимча тадқиқотлар талаб этилади.

Ҳозирги кунда янги коронавирусни 40 мингга яқин одам юқтиргани маълум, аммо улар орасида болалар сони 10 нафардан кўп эмас. Шифокорлар қарийб 3,5 минг беморни даволай олишгани қувонарли. Вируснинг сайёрада тарқалишини Жонс Ҳопкинс университети тизимли фан ва муҳандислик илмий маркази томонидан тузилган ва ахборот сайтига жойлаштирилган харита ёрдамида кузатиш мумкин. Маълумотлар ҳар куни янгиланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 17
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 251
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар