«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:41
ЎЗO‘Z

Олимлар: Атипик пневмонияга қарши вакцина Ухань коронавирусини тўхтатиши мумкин

05 фев, 09:41 3 194 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар: Атипик пневмонияга қарши вакцина Ухань коронавирусини тўхтатиши мумкин Фото: EPA
2019-nCoV коронавируси - 2003 йилда бутун дунёга тарқалган SARS атипик пневмониясининг «яқин қариндоши» ҳисобланади. Янги инфекция қўзғатувчининг генларини ўрганган хитойлик вирусологлар шундай хулосага келишган.

Маълум бўлишича, Ухандаги коронавирус ДНКси 17 йил муқаддам 700дан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетган оғир ўткир респиратор синдроми - SARS’нинг генетик коди билан 80 фоизга ўхшаш.

Ўшанда атипик пневмониядан зарарланганларнинг ҳар ўнинчиси вафот этган, аммо янги вирус нисбатан хавфсизроқ.
«Амалда 2019-nCoV - SARS’нинг осонроқ тарқалувчи, аммо камроқ зарар келтирувчи кўринишидир», - дейди Рединг Университети вирусологи Иэн Жонс.

Фото: EPA
Бундан ташқари, хитойлик вирусологлар тадқиқотлари тасдиқлашича, янги коронавирус инсон организмига ACE2 ҳужайра рецептори орқали кириб боради.
«Демак, SARS учун ишлаб чиқилган метод усуллари ва вакциналар Ухань вирусида ҳам қўл келиши мумкин», - дея хулоса қилган профессор Жонс.

Пандемия йўқ
Сешанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемия бўйича навбатдаги брифингни ўтказди, ташкилот янги коронавируснинг глобал пандемияси бошланганини тан олишни истамаяпти, бунга асос сифатида вирусдан зарарланганларнинг аксари Хитойнинг материкдаги қисмида қайд этилгани келтирилмоқда.

Аммо бошқа мамлакатларда ҳам (20дан ортиқ) коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 150дан ортиқ ҳолат қайд этилган.

Ёввойи табиатда SARS вируси кўршапалакларда учрайди. Аллақачон 420дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган янги коронавирус таҳлиллари шуни кўрсатдики, унинг генлари «кенжа ёввойи» ДНКси билан деярли бир хил (96 фоиз ўхшашлик).

Душанба куни Nature журналида эълон қилинган тадқиқот натижаси ҳам шунга ўхшаш. Бошқа бир оғир бемордан олинган 2019-nCoV намуналарининг 30 мингдан ортиқ занжири намуналарини таҳлил қилган биологлар кўршапалаклардаги коронавирус билан 90 фоизга ўхшаш эканини аниқлашган.

«Бу вируснинг авж олиши ҳайвонлардан одамга юқадиган вируслар жуда хавфли касалликлар келтириб чиқаришини кўрсатиб қўйди», - дея қайд этишмоқда олимлар.

Янги инфекциянинг биринчи ҳолати Уханда 2019 йилнинг 12 декабрида қайд этилганди. Январь ойи охирига келибгина ЖССТ коронавирус тарқалишини жаҳон миқёсидаги фавқулодда ҳолат сифатида тан олди.

4 февраль куни бутун дунё бўйлаб 24 мамлакатда ушбу вирусни юқтириб олганлар сони 20 минг нафардан ошди.
Аммо, ҳонгконглик тиббиётчиларнинг фикрича, эпидемиянинг ҳақиқий кўлами бунданда кенгроқ, вирусдан зарарланганлар сони 200 минг нафар атрофида бўлиши мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирус оқибатида ҳалок бўлганлар сони 427 нафар, соғайиб кетганлар сони - 725 нафарни ташкил этмоқда.
Ҳонгконгда коронавирус оқибатида биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Бу Хитой ташқарисида қайд этилган иккинчи ўлим ҳолати. Аввалроқ Филиппинда 44 ёшли эркак вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

4 февраль куни Пекиндан бортида 250 нафар ўзбекистонлик билан учган самолёт Тошкентга келиб қўнди. Хитойдан олиб келинган ўзбекистонликлар коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида махсус тайёрланган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилди. Яқин вақт ичида яна иккита рейс орқали Хитойдаги ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 170
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 210
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар