«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 13:48
ЎЗO‘Z

Трамп Фаластинни арзонгаровга сотиб олмоқчи бўлди (фото)

03 фев, 10:17 6 196 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп Фаластинни арзонгаровга сотиб олмоқчи бўлди (фото) Карикатура: Mikail Ciftci
Тугаётган ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп Фаластин-Исроил зиддиятини бартараф этиш бўйича ўз таклифини эълон қилди. «Аср келишуви» дея муболағали ном билан аталган ташаббусга кўра, Қуддус яхлит ҳолда Исроил пойтахти деб тан олиниши керак.

Фаластинликлар «зўравонлик»дан воз кечиши эвазига уларга ўз давлатини таъсис этиш учун 50 миллиард доллар ваъда қилинган. Фаластинга тегишли ҳудудлардан бири – Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи Исроил томонидан босиб олингани маълум. «Аср келишуви»га кўра, аннексия қилинган ушбу ҳудудлар Исроил юрисдикциясида деб тан олиниши лозим.

Трамп маъмурияти илгари сурган ташаббус Фаластин томонидан кескин рад этилди. Араб давлатлари лигаси ҳам «аср келишуви» фақат Исроил манфаатларини ифодалагани боис, уни қабул қилиб бўлмаслигини қатъий маълум қилди.

Таҳлилчиларга кўра, «аср келишуви» икки томонлама зиддиятнинг асосий қурбони Фаластин иштирокисиз қабул қилинган. Трампнинг куёви, дипломатия борасида тажрибасиз Жаред Кушнер бошчилигида ишлаб чиқилган тинчлик режасидан Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича етакчи сиёсий кучлар – БМТ, Евроиттифоқ ва Россия ҳам хабардор қилинмаган.

Politico нашрига кўра, Трамп бизнесмен сифатида ҳамма нарсани сотиб олиш мумкин деб ўйлайди. Фаластинликларга ваъда қилинган 50 миллиард доллар ҳам аслида уларни сотиб олишга уринишдан бошқа нарса эмас. Аммо давлатманд президент фаластинликлар учун ҳар бир қарич тупроқ пулдан ҳам қадрли эканини ҳис эта олмаётган кўринади.

Исроилнинг собиқ ташқи ишлар вазири, 1993 йилда ташкил этилган тарихий Осло музокаралари ташкилотчиси Йосси Бейлин ҳам «аср келишуви»ни кескин танқид қилди.

«Бу – тинчлик эмас, уруш режасидир. Мазкур ташаббус муаммони ҳал этмайди, балки янада оғир оқибатларга олиб келади. Мени ҳаммасидан ҳам дунё ҳамжамиятининг муносабати таажжубга солмоқда. Ушбу режани маъқуллаётганлар, аслида, минтақада тинчлик ҳукм суришига қарши бўлганлардир», деди Исроилнинг собиқ юқори мартабали амалдори.

Трамп таклиф этган «аср келишуви»га жавобан дунё матбуотида кўплаб карикатуралар чоп этилди. Муштарийлар эътиборига мавзуга доим айрим ҳажвий суратларни ҳавола этмоқдамиз.









Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 10
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 8
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 4
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 85
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 62
  • Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди 30 апр, 06:39 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 1
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 0
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 0
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 9
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 8
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 4
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 13
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 85
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 47
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 107
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 62
  • Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди 30 апр, 06:39 48
  • Бўлимлар