«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 06:56
ЎЗO‘Z

Помпеонинг Лукашенко билан учрашувида нималар ҳақида сўз борди?

02 фев, 11:10 2 462 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Помпеонинг Лукашенко билан учрашувида нималар ҳақида сўз борди? Фото: Reuters
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Минскда Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашди. Бу Қўшма Штатлар ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарининг Беларусга кейинги 25 йилдаги биринчи ташрифидир.

Помпео Вашингтон яқин вақт ичида Беларусга ўз элчисини юборишини айтди. Бу давлатда 2008 йилдан буён АҚШ элчиси фаолият кўрсатмайди.
Учрашувда Майк Помпео Россия ва Беларусь муносабатларига ҳам тўхталиб ўтди.

"Қўшнингиз Россия билан узоқ тарихга эга эканлигингизни тушунамиз. Аммо бизни ёки уларни танлаш тўғрисида гапирмаймиз. Биз дипломатик муносабатлар тўғрисида сўз юритамиз. Биз муносабатларимизни кенгайтирамиз", - деди у.

АҚШ давлат котиби Қўшма Штатлар Беларусь мустақиллигини қўллаб-қувватлашини ва энергия ресурслари борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтди.

"АҚШ Беларусга ўз суверен давлатини ташкил қилишига ёрдам бермоқчи. Энергия ресурслари ишлаб чиқарувчиларимиз сизларни зарур нефть билан рақобат нархларида юз фоизга таъминлашга тайёр. Бизни чақирсангиз бас!" – деди Помпео.

Матбуот анжуманида Лукашенко ва Беларуснинг бошқа фуқароларига нисбатан жорий этилган санкциялар тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, Помпео икки мамлакат муносабатлари яхшиланиб бораётганлигини ва бу "санкцияларни олиб ташлаш жараёнини тезлаштириши мумкин"лигини айтди.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Киевда бўлиб, Украина президенти Владимир Зеленский билан хавфсизлик ва мамлакатдаги коррупция масалаларини муҳокама қилганди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Майк Помпео 2 февраль куни Тошкентга келади. У 3 февраль куни «C5+1» шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади.

Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов қатнашади.

Ташриф давомида Майк Помпео президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади.
АҚШ давлат котибининг минтақа дипломатияси етакчилари билан учрашувида Қўшма Штатларнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси ҳам асосий мавзулардан бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 78
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 87
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 91
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 76
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 107
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 268
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 0
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 76
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 20
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 86
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 34
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 31
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 98
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 91
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 33
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 76
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 54
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 53
  • Бўлимлар