«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 22:32
ЎЗO‘Z

"Бизда фақат битта муаммо бўлмоқда...". Ухандаги ўзбек талабаси ҳақиқий вазият ҳақида нима демоқда? (видео)

25 янв, 17:43 6 761 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Бизда фақат битта муаммо бўлмоқда...". Ухандаги ўзбек талабаси ҳақиқий вазият ҳақида нима демоқда? (видео) Янги типдаги коронавирус тарқалаётган Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб турган ватандошимиз билан боғланиб мавжуд вазият ҳақида унинг фикрларини сўрадик. Ушбу талаба бугунги кундаги мавжуд ҳолат ҳақида бизга маълум қилди ва саволларимизга қуйидагича жавоб қайтарди:

- Ҳозирда Ухань шаҳридаги аҳвол қанақа? Одамлар ваҳимага тушишганми?
- Биз ўқиётган жой шаҳар марказидан 10 км узоқликда жойлашган, биз яшаётган жойда одамлар ваҳимага тушмаган, касалликни даволаш бўйича барча чоралар кўриляпти, энг катта куч шу ерга ташланган.

- Ухань шаҳрида тахминан нечта Ўзбекистонлик фуқаролар бор?
- Ухань шаҳрида ҳозирги кунда 30-40 нафар ўзбекистонликлар бор.

- Хитойдаги Ўзбекистон элчихонаси, консуллик бўлими сизларга амалий ёрдам беришдими? Сизлар билан боғланишдими?
- Ухань шаҳридаги консулликка биз мурожаат қилдик, телефон қилдик, ёздик, лекин ҳеч қандай жавоб беришгани йўқ. Бизга ҳеч қандай амалий ёрдам берилгани йўқ. Фақат ниқоб тақиб юринглар, эҳтиёт бўлинглар, гигиенага риоя қилинглар дейишди. Бизга амалий ёрдам керак ҳам эмас, ҳамма нарса бор.

- Ухань шаҳри ҳозирги вақтда ёпиқ бўлганлиги нарх наволарга таъсир қилаяптими?
- Маркетлар ишлаяпти, шаҳарнинг ёпиқлигидан эмас, балки 24 январь Хитойда Янги йил байрами бўлгани учун кеча-бугун бозорлардаги нарх-наволар қимматлаган. Бу ҳамма жойда ҳам бўладиган ҳолат, Ўзбекистонда ҳам байрамлар вақтида нарх-наволар қимматлашади-ку.

- Вирусга қарши қандай ҳимояланаяпсиз?
- Бу асосан 40 ёшдан юқори ва кексаларда учраяпти, бошқа касаллиги бор ва иммунитети паст одамларда аниқланаяпти. Ҳали биронта ўзбекка бу касаллик юққани йўқ, сабаби бизнинг иммунитетимиз баланд буларга нисбатан. Ниқоб тақиб юрибмиз, гигиенага риоя қиляпмиз, ҳамма нарса спирт билан тозаланяпти. Етарли даражада ҳимояланганмиз.

- Ўзбекистонда кўпчилик ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардан сўнг, Хитойдаги яқин инсонлари ҳаёти учун бироз ваҳимага тушишган. Уларнинг ваҳимага тушишларига асос борми?
- Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ваҳимали гапларнинг ҳаммаси асоссиз, бунақа "паника" қилиш керакмас. Бизда битта муаммо бўлаяпти, у ҳам бўлса мана шу ижтимоий тармоқлардаги одамларнинг ваҳима тарқатиши. Буни кўриб ота-оналаримиз биздан хавотир олишяпти, касал бўлиб қоляпти, фарзандини ўйлаб ташвишга тушяпти.

- Ухань шаҳрида ҳозирги вақтда ҳаёт олдингига нисбатан қандай кечяпти? Ухань шаҳри аҳолиси бозорларда, одам кўп жойларда бир-бирларига бўлган муносабати қандай?
- Тўғри кўп жойлар ёпилган, ҳамма каникулга чиққани учун, бу вақтинчалик ҳолат, бундан ваҳима қилиш керак эмас. Бозорларда одамлар кўп, байрам бўлгани учун ҳар хил видеолар тарқаляпти. Бундан ваҳима қилиш керак эмас. Бизда ҳаммаси яхши, шароитлар етарли.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб турган 30дан ортиқ ўзбекистонлик талаба ватанга қайтарилишини айтди, лекин бу борада аниқ саналарга тўхталмади.

«Ҳозир улар билан бирга ишлаяпмиз. Қайтамиз, дейишса, қолинглар дея олмаймиз-ку, тўғрими? Албатта, уларни олиб келамиз. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан бирга, улар келишлари билан текширувдан ўтказилади», – деди ТИВ раҳбари 25 январь куни Халқаро пресс-клуб сессиясида.

Таъкидлаш ўринлики, 23 январдан бошлаб Ухань шаҳри карантинда бўлиб, шаҳарга кириш ва ундан чиқиш тақиқланган – барча авиарейслар, темир йўл қатновлари тўхтатилган, жамоат транспорти ишламаяпти.

Эслатиб ўтамиз, эпидемия қурбонлари сони 41 нафарга етган. Коронавирус 1200дан ортиқ беморда қайд этилган бўлиб, улардан 200дан ортиғи оғир аҳволда қолмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 63
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 42
  • Бўлимлар