«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 19:53
ЎЗO‘Z

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Канадада папарацци таъқибига учраётганини айтди

22 янв, 16:38 2 686 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Канадада папарацци таъқибига учраётганини айтди Фото: The Sun
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Канадада ўзларини таъқиб қилаётган папараццини судга беришлари ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда жуфтликнинг ҳуқуқшуноси маълумотларига асосланиб, Meduza хабар берди.

Ушбу огоҳлантириш Ванкувер оролидаги боғда Меган Маркл ўғли Арчи билан сайр қилаётгани акс этган сурат ОАВда чоп этилганидан сўнг эълон қилинди.

Қайд этилишича, сурат Меганнинг рухсатисиз олинган, фотосуратчи дарахт ортига яширинган ҳолда ишлаган.

Foto: Mail online news
Ҳуқуқшуноснинг сўзларига кўра, папарацци Гарри ва Меганнинг Ванкувердаги уйи олдида куну тун навбатчилик қилиб, уларни суратга олишга уринмоқда.

1997 йилда малика Диана ҳалок бўлган авариядан олдин у папарацци таъқибига учраган эди. Ушбу ҳодисадан сўнг Британия таблоидлари норасмий равишда қироллик оиласи аъзоларини уларнинг рухсатисиз суратга туширмаслик мажбуриятини зиммасига олган эди. Бироқ ушбу мажбурият Британия ОАВлари томонидан бир неча маротаба бузилган.

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Британиядаги кўнгилочар нашрларни бир неча йил мобайнида уларнинг шахсий ҳаётига аралашганлик ва асоссиз маълумотлар тарқатганликда айблаган.
Жуфтлик 2019 йилнинг кузида The Sun, Daily Mirror ва Mail on Sunday нашрларини судга берган.

9 январь куни шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик оиласининг юқори мартабали аъзолари мақомидан воз кечмоқчи эканлигини маълум қилди. Ушбу қарор қиролича Елизавета II томонидан қўллаб-қувватланди.
20 январь куни Гарри мамлакатни тарк этди ҳамда Канадага — рафиқаси ва ўғлининг ёнига кетди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 0
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 2
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 1
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 0
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Бўлимлар