«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 11:34
ЎЗO‘Z

КХДР АҚШ билан келишувга амал қилмаслигини билдирди

21 янв, 23:58 2 699 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
КХДР АҚШ билан келишувга амал қилмаслигини билдирди Пхеньян Вашингтон билан мавжуд келишувга амал қилмайди, чунки АҚШ республикага нисбатан душманларча сиёсатини давом эттирмоқда. Бу ҳақда КХДРнинг БМТдаги бўлинма ҳузуридаги доимий ваколатхонаси маслаҳатчиси Чжу Ён Чхолга таяниб Reuters хабар қилди.

"Биз бошқа томон бажаришдан бош тортаётган келишувга амал қилиш учун сабаб кўрмаяпмиз. Агар АҚШ КХДРга нисбатан душманларча сиёсатини давом эттирадиган бўлса, Корея ярим оролида ҳеч қачон денуклеаризация амалга ошмайди", деди у.

Чжу Ён Чхолнинг сўзларига кўра, "Агарда Вашингтон бир томонлама тартибда ўз талабларини қўйишга ва санкциялар киритишга уринса, КХДР бошқача йўл тутишига тўғри келади".

2019 йил июнда КХДР раҳбари Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп Пханмунжомдаги учрашувда денуклеаризация бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олганди. Келишувга мувофиқ, 5 октябрда АҚШ ва КХДР вакиллари Стокҳольмда икки томонлама муносабатларни яхшилаш истиқболларини муҳокама қилиш учун учрашув ўтказди, аммо Вашингтон ва Пхеньян ўртасида мулоқот ўрнатиш ҳаракати самарасиз якунланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 1
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 1
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 50
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 49
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 25
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 0
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 1
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 0
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 5
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 8
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 50
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 20
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 64
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 49
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 25
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 48
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 88
  • Бўлимлар