«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 02:46
ЎЗO‘Z

Рамзан Қодиров ўрнига Муслим Хучиев Чеченистонни вақтинчалик бошқариб турибди

16 янв, 18:32 3 692 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рамзан Қодиров ўрнига Муслим Хучиев Чеченистонни вақтинчалик бошқариб турибди Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров айни пайтда даволаниш курсини ўтаяпти. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги чечен етакчисининг матбуот котиби Алви Каримовга таяниб хабар қилди.

Бунгача Рамзан Қодиров ўз ўрнига вақтинчалик ишлаб туриш учун республика ҳукумати раҳбари Муслим Хучиевни тайинлаган, бу ҳақдаги қарор 2020 йил 13 январдан кучга киргани маълум қилинган эди.

Матбуот котибининг айтишича, Чеченистон Республикаси конституциясида “республика раҳбари вақтинчалик меҳнат лаёқатига эга бўлмаган, ёки таътилда бўлган вақтида унинг вазифаларини бажаришни ҳукумат раҳбарига юклаб туриш” кўзда тутилган.

Алви Каримовнинг қўшимча қилишича, Қодиров ўзининг сафарлари давомида бирон марта ҳам вазифаларини Муслим Хучиевга топширмаган.

Муслим Хучиев ўтган йили ҳам Чеченистонни вақтинча бошқариб турган
Муслим Хучиев 2018 йилдан бери Чеченистон ҳукумати раҳбари саналади. У 1971 йили Чечен-Ингуш АССРнинг Ачха-Мартановский тумани Закан-Юрт қишлоғида туғилган. 1994 йили Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг Журналистика факультетини битирган. 2004 йилгача турли телеканаллар ва хусусий компанияларда журналист ва реклама менежери бўлиб ишлаган. 2004-2007 йилларда Чеченистон Республикаси президенти матбуот котиби, президент девони раҳбари ўринбосари бўлган. 2007-2012 ва 2015-2018 йилларда Грозний шаҳри мэри бўлган.

У бунгача ҳам – 2019 йил 11-16 феврал кунлари Рамзан Қодиров бетоблиги боис Чеченистон раҳбари вазифасини бажариб турган.

Ўтган йил апрелида АҚШ Давлат департаменти Муслим Хучиевга қарши санкция қўллаган, бунга сабаб қилиб унинг инсон ҳуқуқларини бузиши кўрсатилган. Давлат департаменти эълон қилган ҳужжатда “Биз олган ишончли маълумотларга кўра Муслим Хучиев қийноқларга алоқадор”, дейилган.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия таркибидаги ушбу республикани 2007 йил 15 февралдан бери бошқариб келади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 170
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 210
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар