«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 23:54
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда тадбиркорлар уч йилга солиқдан озод этилди

14 янв, 14:28 2 960 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда тадбиркорлар уч йилга солиқдан озод этилди Қозоғистонда тадбиркорлар уч йилга солиқдан озод этилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизматига иқтибосан хабар қилди.

Ўтган йил охирида Қозоғистон Президенти микро ва кичик бизнесни уч йил муддатга даромад солиғидан озод қилувчи Қонунни имзолади. Унга кўра, 2020 йил 1 январдан 2023 йил 1 январгача бирқатор солиқ тўловчилар солиқдан озод қилинди.

Қонунчиликка мувофиқ, микро бизнес - бу ишчилари сони 15 нафардан ва йиллик даромади 30 минг ойлик ҳисоб кўрсатгичидан (79 млн тг - 1,99 млрд сўм) ошмайдиган хусусий тадбиркорлар, кичик бизнес – бу ишчилари сони 100 нафардан ва йиллик даромади 300 минг ОҲК (795 млн тг - 20 млрд сўм) ошмайдиган юридик шахслардир.

Вазирлик хабарига кўра, айрим турдаги солиқ тўловчилар солиқлардан озод қилинмайди, улар:
1) гиёҳванд моддалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият олиб борувчи;
2) акцизланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва (ёки) уларни улгуржи сотувда сотувчи;
3) дон қабул қилиш пунктларида дон сақлаш билан шуғулланадиган;
4) лотерея ўйини ўтказадиган;
5) ўйин бизнеси билан шуғулланадиган;
6) радиоактив материаллар муомаласи билан боғлиқ фаолият олиб борувчи;
7) банк фаолиятини (ёки айрим турдаги банк операциялари) ва суғурта бозорида фаолият (суғурта агенти фаолиятидан ташқари) олиб борувчи;
8) аудитор хизматини кўрсатувчи;
9) қиммат қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият олиб борувчи;
10) кредит бюролар;
11) соқчилик хизматини кўрсатувчи;
12) фуқаро ва хизмат қуроли ҳамда уларнинг патронлари муомаласи билан боғлиқ фаолият олиб борувчи;
13) ер ости бойликларидан фойдаланувчи, жумладан олтин қидириш билан шуғулланувчи;
14) фойдали қазилмалар сотиш, жумладан трейдерлир хизматини кўрсатувчи;
15) бензин, дизель ёқилғиси ва мазут каби нефть маҳсулотларининг алоҳида турларини чакана савдода сотувчи;
16) ташқи иқтисодий фаолият олиб борувчи субъектлардир.

«Жами 1,2 млн микро ва кичик тадбиркорлик субъектлари даромад солиғидан озод қилинади. Бу бизнес вакиллари уч йил ичида 380 млрд тг (9,5 трлн) маблағ иқтисод қилишига шароит яратади», - дейилган хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 0
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 110
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 171
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 254
  • Бўлимлар