«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 10:33
ЎЗO‘Z

Елизавета II шаҳзода Ҳарри ва Меганнинг янги ҳаёт бошлаш истагини қўллаб-қувватлади

14 янв, 13:15 2 772 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Елизавета II шаҳзода Ҳарри ва Меганнинг янги ҳаёт бошлаш истагини қўллаб-қувватлади Британия қироличаси Елизавета II Сассекс герцог ва герцогининг янги ҳаёт бошлаш ниятини қўллаб-қувватлади. Аввалроқ Ҳарри ва Меганнинг ҳамма учун кутилмаган ҳолатда қироллик оиласининг катта аъзолари сифатидаги мажбуриятларини бажаришдан воз кечмоқчи эканликларини билдиришганди.

Қиролича молиявий жиҳатдан мустақил бўлиш истагини билдирган шаҳзода Ҳарри ва Меганнинг келажагини муҳокама қилиш учун душанба куни қироллик оиласининг катта аъзоларини Сандрингҳем саройига йиғди.

«Гарчи биз улар қироллик оиласининг тўлақонли аъзолари бўлиб қолишини афзал кўрсак ҳам, биз уларнинг янада мустақил ҳаёт кечириш, шу билан бирга оиламизнинг қадрли қисми бўлиб қолиш истагини ҳурмат қиламиз ва тушунамиз», – дейилади баёнотда.

Қироличанинг сўзларига кўра, учрашувда ўтиш даври тўғрисида келишувга эришилди, бу даврда Сассекс герцоги ва герцогиняси вақтининг бир қисмини Канадада, қолган қисмини Британияда ўтказишади. Ушбу давр қанча давом этиши номаълум.

«Менинг оилам қийин масалаларни ҳал қилиши керак, ҳали олдинда жуда кўп иш бор, лекин мен якуний қарорлар яқин кунларда қабул қилинишини сўрадим», — дейди қиролича баёнот охирида.

Сандрингҳем саройидаги учрашувда қиролича Елизавета II ва набираси шаҳзода Ҳарри билан бирга Ҳаррининг отаси бўлмиш Уэлс шаҳзодаси Чарльз ва унинг акаси шаҳзода Уильям иштирок этишди. Ҳаррининг рафиқаси Меганнинг телефон орқали суҳбатда иштирок этади деб тахмин қилинганди.

Учрашувда қироллик оиласи аъзолари Ҳарри ва Меганнинг қироллик оиласининг катта аъзолари сифатида вазифаларни бажаришдан бош тортишининг оқибатлари, хусусан, саройдан қанча ҳақ олишлари, унвонлари ва уларга киришга рухсат берилган тижорат шартномалари тафсилотлари муҳокама қилиниши айтилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 110
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 57
  • Бўлимлар