«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 20:42
ЎЗO‘Z

Хабаровскда бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолёти қулаб тушди

24 дек, 18:39 3 316 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хабаровскда бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолёти қулаб тушди Фото: Сергей Бобылев/ТАСС
Бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолёти Хабаровск ўлкасидаги Комсомольск-Амурдаги синов парвози вақтида тайгага қулаб тушди.

Самолёт «Дзeмги» аэродромидан 120 километр масофада жойлашган тайгада двигателни синовдан ўтказиш вақтида ҳалокатга учраган. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ, учувчи катапульта қилишга улгурган.

Самолёт Россия Мудофаа вазирлигига эмас, Комсомольск-Амурдаги Гагарин номли авиазаводга тегишли бўлган.

Қайд этилишича, бу бундай русумли қирувчи самолётнинг илк марта ҳалокатга учрашидир. Ҳодисанинг асосий сабаблари сифатида носозлик ва парвоз вақтидаги хатолик кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, Су-57 — Россиянинг кўп мақсадли бешинчи авлод қирувчи самолётидир, у Сухой синов-конструкторлик бюроси томонидан фронт авиацияси учун ишлаб чиқилган.

Россияда бешинчи авлод самолёти ишлаб чиқилиши ҳақида 2000-йиллар бошидаёқ гапира бошланганди, бундай самолёт Россиянинг замонавий қуролланишдаги салоҳиятини намойиш этиши кўзда тутилганди. Аввалига унинг илк парвози 2006 йилга мўлжалланган, кейин муддат бир неча бор сурилган. Якунда Су-57 қирувчи самолётининг илк парвози 2010 йилнинг 29 январида Комсомольск-Амурда амалга оширилганди.

2017 йилнинг декабрида Су-57 янги двигателлар билан парвоз қилади, 2018 йилнинг январь ойи охирида эса самолёт қуроллар билан уча бошлайди.

2018 йил марти Россия Мудофаа вазири энг сўнгги Су-57 Суриядаги синов дастурига киритилгани ҳақида маълум қилади. Бир неча ой ўтиб Шойгу синовлар февраль ойида ўтказилгани ва бу синовлар вақтида қанотли ракеталари учирилгани ҳақида аниқлик киритди.

2019 йилнинг июнида Россия Мудофаа вазирлиги «Бирлашган авиақурувчи корпорация»сидан Су-57 қирувчилари партиясини сотиб олганди. Шартнома Россия президенти Владимир Путин гувоҳлигида «Армия-2019» кўргазмасида тузилганди. Келишувга кўра 76та қирувчи самолёт етказиб берилиши кўзда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 4
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 3
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 20
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 124
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 134
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 44
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 218
  • Бўлимлар