«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:17
ЎЗO‘Z

Сингапур ўз аҳолисига пул тарқатмоқда ва бу биринчи марта эмас

22 дек, 21:35 4 163 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сингапур ўз аҳолисига пул тарқатмоқда ва бу биринчи марта эмас Ажойиб шаҳар-давлат Сингапур Осиё жануби-шарқидаги оролда жойлашган ва бутун дунёни нафақат ўзининг диққатга сазовор жойлари, балки давлат бошқарувининг ёрқин намунаси билан ҳам ҳайратлантириб келмоқда. Сингапурликлар ўз мамлакати билан жуда фахрланишади, ахир улар ҳақиқий иқтисодий мўъжизани амалга ошира олдилар — учинчи дунё мамлакатлари рўйхатидан энг илғорлар қаторига устомонлик билан ўтишди.

Шундай қилиб, Сингапурнинг сўнгги 30 йилдаги иқтисодий муваффақиятлари кўплаб, ҳаттоки энг ривожланган давлатларни ҳам ортда қолдирди. Юқори нархли жарималар ва қаттиққўл қонунлар митти мамлакат аҳолисини чўчитмайди. Айнан жиноятчиларга нисбатан қўлланадиган бундай шафқатсиз жазолар эвазига у ерда тунда ҳам бехавотир сайр қилиш мумкин.

Шаҳар-давлат ҳукумати коррупция устидан батамом ғалаба қозонган ва бу иқтисодиётдаги кескин кўтарилишнинг асосий сабабларидан бири бўлган. Эндиликда Сингапур етакчи молиявий марказлар орасида тўртинчи ўринни банд қилган ва ялпи ички маҳсулот кўрсаткичларига кўра дунё етакчилари бешлигига киради.

Бюджетда керагидан ортиқ маблағ йиғилиши туфайли Сингапур Молия вазирлиги ортиқча пулни оддий фуқароларга тақсимлашни жорий этган. Сингапурнинг бу ўзига хослиги ақлга сиғмас ҳодиса бўлиб кўринади. Бироқ бу факт, ҳар йили ортиқча пул қолдиқлари аҳолининг балоғатга етган вакиллари ўртасида уларнинг йиллик даромадларидан келиб чиқиб тақсимлаб келинмоқда.

Мисол учун, 100 минг Сингапур доллари миқдорида даромад даражасидаги фуқарога йилига 100 доллар, 30 мингдан камроқ ишлаб топувчига эса 300 доллар пул ажратилади. 2017 йилда сингапурликларга ҳукумат томонидан деярли 7,3 миллиард доллар совға қилинган, 2018 йилда эса — 511 миллион доллар. Ҳукумат шу тарзда мамлакат ривожланишидаги ютуқли натижаларни баҳам кўришади. Бу пулларга муҳтож бўлмаганларга пулни бошқаларга ҳадя қилиш тавсия қилинади.

Шу қадар сахий тўловга қарамай, Сингапурда давлат хизматчилари учун қизиқарли бонус тизими ҳам амал қилади. Бу ерда давлат хизматчиларининг маоши жуда паст, шунинг учун давлат қўшимча маош ва мукофот пуллари ажратади. Кам даромад топувчи одамлар даромад солиқларидан бутунлай озод қилинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Бўлимлар