«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 15:10
ЎЗO‘Z

Инсоннинг ойга биринчи қадам қўйиши қандай кечган эди?

26 дек, 19:36 8 482 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Инсоннинг ойга биринчи қадам қўйиши қандай кечган эди? 1969 йил 20 июл бутун дунё учун муҳим воқеалардан бири: Инсоннинг илк ойга қадам қўйиши бўлган. Америка астронавти Нил Армстронг ойга илк қадам қўйган инсон сифатида тарихга кирди.

Ойга учиш нима учун керак эди?

ХХ асрнинг ўрталарида 2 энг йирик давлатлар собиқ СССР ва АҚШ ўртасида жуда ҳам кучли рақобат бўлган. Бошланишига космосни забт этиш 2-ўринда турган: Ракета дастурлари учун асосий масала ядровий зарядларни айтилган нуқтага етказиш бўлган. Ҳукумат раҳбарлари ким энг яхши, такомиллашган ракетага эга бўлса, устунлик ҳам ўша томонда бўлишини билар эдилар.
Космосни забт этиш, космосга учиш ҳақида ўйлаш, секин аста вужудга кела бошлади: ҳаммаси Сергей Королёвнинг П-7 ракетасини яратишидан бошланди. Унинг ёрдамида космосга биринчи ернинг сунъий йўлдоши учирилган эди.

СССР бу пойгада ишонч билан пешқадамлик қилаётган эди. 1961 йили Юрий Гагарин Космосга учди, бу эса Америкаликларнинг мағрурлигига қаттиқ зарба бўлди.

Ўшанда АҚШ СССРга бу пойгада ғолибликни бериб қўймаслик учун қўлидан келган барча ишни қилди. Космосни забт этиш учун муҳим қарор қабул қилинди - Ойга одам юбориш. Программа "Аполлон" деб номланди. АҚШ нафақат миллий ғурур, балки халқаро ҳурмати ҳақида ҳам ўйлаётган эди. Бу программани амалга ошириш Америкадан жуда катта пул талаб қилар эди, натижада АҚШ бюджетига катта зиён етди.

"Аполлон-11" гача нималар бор эди?

Американинг муҳандислари ва астрофизикларини жуда ҳам кўп ишлар кутиб турар эди. Ҳисоб-китоб, ишлаб чиқариш, машқ қилиб кўриш, синаб кўриш... 1969 йилга қадар 20дан ошиқ ракета учирилган.
"Аполлон"нинг учирилган энг машҳур ракеталарини келтириб ўтамиз:
- "Аполлон-1"нинг омадсиз старти Американинг 3 астронавти ҳаётига зомин бўлди. Аммо бу Американинг жанговор руҳини синдирмади;
- "Аполлон-1" фожеасидан сўнг ойга 3 та учувчисиз ракета Ой модули макети билан учирилди: "Аполлон-4", "Аполлон-5", "Аполлон-6";
- 1968 йил октябр ойида биринчи учувчилар билан бошқариладиган космик кема "Аполлон-7" учирилди. Экипаж Ер орбитаси узра 11 кун учишган;
- 1968 йилнинг декабр ойида бошқарилувчи космик кема "Аполлон-8" ой орбитасигача учди;
- "Аполлон-9" ва "Аполлон-10" эса Ой ва Ер орбитасида учирилиб, синаб кўрилди.

Ойдаги биринчи инсон
"Аполлон-11" 1969 йил 16 июл куни учиб кетди. Унинг бортида экипажнинг 3 аъзоси - Майкл Коллинз, Базз Олдрин ва Нил Армстронг бўлган. Ойга учиш ҳеч қандай ҳодисаларсиз 4 кун давом этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 0
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 135
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 70
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 25
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 147
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 0
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 0
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 21
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 30
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 16
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 36
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 135
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 70
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 25
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 24
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 147
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 82
  • Бўлимлар