«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 11:27
ЎЗO‘Z

"Икки юзламачи сиёсат" - Харбий эксперт АҚШда ракета синови ҳақида

14 дек, 08:39 3 061 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Икки юзламачи сиёсат" - Харбий эксперт АҚШда ракета синови ҳақида Пентагон бироз олдин РСМД шартномасида тақиқланган ракетани синовдан ўтказди. Харбий сиёсатшунос Андрей Кошкин АҚШ ушбу ракетани аввалроқ - шартнома амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган деган таҳминни олдин сурди.
Америка Қўшма штатлари илгари РСМД шартномаси томонидан тақиқланган ядросиз ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракетани синовдан ўтказди.

"Мудофаа вазирлиги ядросиз, ерда жойлаштирилган баллистик ракетанинг парвоз синовларини Тинч океани вақти билан эрталабки соат 8.30 да (Москва вақти билан 19.30) бугун, 2019 йил 12 декабрь куни Калифорния штатидаги Хаво мудофааси кучларининг "Ванденберг" авиабазасидан амалга оширди. Биз ҳозирда натижаларни баҳолаяпмиз", - деди РИА Новостига Вандерберг авиабазаси вакили.
Кейинчалик Пентагон раҳбари Марк Эспер синовлар муваффақиятли ўтганини айтди.

Жорий йилнинг август ойида Пентагон РСМД шартномаси билан тақиқланган ядросиз, ерда жойлаштирилган баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Маълум бўлишича, ракета 500 километрлик парвоздан сўнг нишонга маваффақиятли зарба берган.

Бундай харакатлар АҚШнинг икки юзламачи сиёсатини намоиш этади, - дейди харбий сиёсатшунос, Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг сиёсий фанлар ва социология кафедраси мудири Андрей Кошкин.

"Бугунги кунда АҚШ имкон қадар тезроқ ўрта ва қисқа масофаларга учадиган ракеталарни ишлаб чиқишга интилмоқда ва улар РСМД шартномаси амал қилиш пайтида хам ушбу лойихалар устида ишлаганларидан хижолат бўлмаябдилар. Бу Қўшма Штатларнинг икки юзлама сиёсатининг асл кўриниши, улар ҳатто халқаро майдонда халқаро шартномалар шартларини бажармай келмоқдалар.

Шундай қилиб, Америка Қўшма Штатлари Европа қитъасида ўрта масофага мўлжалланган ракеталарни жойлаштиришини кутишимиз мумкин ва бу ҳолат ўз йўлида европаликларнинг жиддий ғазабига сабаб бўлиши мумкин. Россия, ўз навбатида, таҳдидни зарарсизлантириш бўйича тегишли чораларни кўришига мажбур бўлади”, - деди Андрей Кошкин Спутник Радиосига.

Ўрта ва қисқа масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома (ДРСМД) АҚШнинг ташаббуси билан 2 августда бекор қилинди. Шу йил бошида Вашингтон ушбу келишувдан бир томонлама равишда чиқиб кетиш ниятини билдирди ва Россияни бу шартномани узоқ муддатлардан бери бўзиб келаётганида айблади.

Июль ойи бошида Россия президенти Владимир Путин Россиянинг ушбу шартномадаги иштирокини тўхтатиб қўйиш ҳақидаги қонунни имзолади. Россия РСМД шартномасининг барча шартларини сўзсиз бажариб келаётганини бир неча бор таъкидлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Бўлимлар