«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 10:34
ЎЗO‘Z

Дунёдаги энг қудратли флот кимга тегишли?

12 дек, 10:05 6 931 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги энг қудратли флот кимга тегишли? Фото: «РИА Новости»
«The National Interest» журнали дунёдаги энг қудратли бешта ҳарбий-денгиз флотини маълум қилди: Улар орасида АҚШ, Хитой, Россия, Буюк Британия ва Япония бор.

Биринчи ўринни Америка ҳарбий-денгиз кучлари эгаллади. Мақола муаллифининг таъкидлашича, АҚШ дунёдаги ҳар қандай флотдан кўра кўпроқ кемаларга эга.

— Бошқа бирорта ҳам ҳарбий-денгиз флоти АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари каби бу қадар глобал қамровга эга эмас. Улар Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанлари, шунингдек, Ўртаер денгизи ва Форс кўрфазида мунатазам ҳаракат қилади, — дейди у. Америка флоти, нашрнинг ёдга олишича, 10 та авианосец, 9 та десант кемаси, 22 та крейсер, 62 та эсминец, 17 та фрегат ва 72 та сувости кемаларига эга.

Рўйхатнинг иккинчи поғонасидан Хитой ҳарбий-денгиз флоти жой олди. Хитой флоти ривожланишига мамлакат иқтисодиётининг юксалиши туртки берди. 1989 йилдан буён мудофаа бюджети қарийб ўн баравар ошди, деб таъкидлайди «The National Interest». Айни вақтда Хитой 1 та авианосец, 3 та десант транспорти, 25 та эсминец, 42 та фрегат, 8 та атом ва тахминан 50 тача оддий сувости кемалари мавжуд.

Рўйхатдаги учинчи ўринни Россия ҳарбий-денгиз флоти эгаллади. Муаллифнинг ёзишича, Россия анъанавий равишда қуруқликдаги қудратли куч ҳисобланишига қарамай, у совет флотининг каттагина қисмини мерос қилиб олган. Шу билан бирга, янги кемалар аста-секин сафга қўшилмоқда, шунингдек, эскилари замонавийлаштирилмоқда. Россия флоти таркибида 79 та йирик кема, жумладан, 1 та авианосец, 5 та крейсер, 13 та эсминец ва 52 та сувости кемаси мавжуд.

Тўртинчи ўриндан Буюк Британия Қироллик ҳарбий-денгиз флоти жой олди. Мамлакатнинг бошқа қуролли кучлари сингари Британия флоти ҳам сўнгги йилларда изчил пасайишга дучор бўлмоқда, деб ёзади нашр. Айни вақтда Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучлари 3 та катта десант кемаси, 19 та фрегат ва эсминец, 7 та зарбдор атом сувости кемаси ва 4 та баллистик ракетали сувости кемасига эгалик қилади.

Япония мудофаа денгиз кучлари бешинчи ўринни эгаллади. Кунчиқар юрт флоти таркибида 114 та кема, жумладан, 46 та эсминец бор. 16 та кемадан иборат Япония сувости флоти эса дунёдаги энг яхшиларидан бири саналади, деб ёзади «The National Interest».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 113
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 136
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 162
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 2
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди 05 мая, 09:51 8
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 42
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 409
  • Бўлимлар