«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 07:58
ЎЗO‘Z

“Бобур” масжидини бузган ҳинд исломни қабул қилган

12 дек, 08:00 4 410 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Бобур” масжидини бузган ҳинд исломни қабул қилган 1992 йилда Ҳиндистоннинг Айодхья шаҳридаги машҳур “Бобур” масжидини вайрон қилишда фаол иштирок этган ҳинд кейинчалик исломни қабул қилди ва етказилган зарарни қоплаш мақсадида ўнлаб масжидлар қурдирди.

Маълумки, 1992 йилнинг 6 декабрда радикал ҳиндларнинг катта гуруҳи “Бобур” масжидини бузиб ташлаган. Ўшанда Балбир Сингх қўлларида болға билан масжиднинг гумбазига кўтарилган ва Аллоҳнинг уйини вайрон қилишга қўшилган эди. У ҳаттоки гумбазнинг бир қисмини эсдалик сифатида сақлаб қўйганди. Шу воқеадан сўнг Балбир қилмишлари ҳақида тафаккур қилди, исломофобик қарашлардан воз кечди ва 1993 йил июнида исломни қабул қилди, дея ёзади Islamnews.ru.

“Масжид вайрон бўлганидан сўнг уйларимизга тарқалдик ва ҳамма бизни қаҳрамонлардек кутиб олди. Аммо оиламнинг муносабати мени ҳайратга солди, – дея эслайди у. – Уларнинг менга нисбатан кўнгли совиганини кўрганимда жуда ёмон иш қилганимни англадим ва ўзимни тўғри йўлга солишга қарор қилдим”.

Балбир Муҳаммад Амир исмини қабул қилган ва мусулмон аёлга уйланган. У вайрон қилинган масжид ўрнига янгиларини қуришга ваъда берди ва ўша вақтдан бошлаб 90 та масжид барпо этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 0
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 1
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 1
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Бўлимлар