«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2019, 20:06
ЎЗO‘Z

Альберт Эйнштейн ҳақида қизиқарли фактлар

04 дек, 21:33 1 613 Дунё
Альберт Эйнштейн ҳақида қизиқарли фактлар
1. Нутқ
Эйнштейн жудаям секин гапирган, агар унинг биографиясига назар солсак, унинг 3 ёшгача тили чиқмаган. Станфорд иқтисодчиси Др Томас Совел тили кеч чиққан беморлар учун “Эйнштейн синдроми” атамасини қўллаган.

2. Пианино
Эйнштейннинг онаси Паулина пианиночи эди ва ўғлининг ҳам мусиқага муҳаббат қўйишини хоҳлади, шунинг учун унга пианино дарсларини бошлади. Аввалига Эйнштейн пианино чалишни ёқтирмаган. Эйнштейн 13 ёшида Моцартнинг мусиқасини эшитиб, пианино ҳақидаги фикрини тезда ўзгартирган. Унинг пианинога бўлган қизиқиши умрининг охиригача уни тарк этмаган.


3. Эйнштейн президент лавозимида ишлаганми?
1952 йил 9 ноябрда Исроил президенти вафот этади ва Эйнштейндан бу лавозимни қабул қилишини сўрашади. Ўша пайтда у 73 ёшда эди, аммо у бу таклифни ёзма равишда рад этади.

4. Капитан Эйнштейн
Эйнштейн сузишни билмасада уни ёқтирарди. У бу фаолият билан умри давомида севимли машғулот сифатида шуғулланиб келган.

5. Эйнштейн умуман пайпоқ киймаган
У пайпоқ кийиши умуман ёқтирмаган, чунки пайпоқ унинг оғриқли нуқтаси эди.


6. У биринчи хотинига ажрашиш учун Нобел мукофотининг пулини тўлаган
Эйнштейн Нобел мукофоти сифатида берилган барча пулларни биринчи хотини Милева Мариичга беради, шунинг учун у ажрашишга рози бўлади. Мукофот пули 32 250 АҚШ доллардан иборат бўлиб, бу ўша пайтда ўртача профессорнинг йиллик иш ҳақидан ўн баравар кўп эди.

7. Эйнштейн болалигида математика фанидан умуман хато қилмаган
Мактаб даврида у жуда ҳам аълочи ўқувчи бўлган, у ечган мисол ва масалаларни юқори синфдагилар ҳам еча олмас эди.

8. Эйнштейн хотираси жуда ҳам суст эди
Унинг хотираси ҳақиқатдан ҳам жуда ёмон эди. Айниқса, сана, йилларни ва ҳаттоки ўзининг телефон рақамини ҳам эслай олмасди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳинд олимлари: Эйнштейн ва Ньютон назариялари хато 09 янв, 21:50
  • 3 ёшли қиз интеллектда Эйнштейн ва Хокингни ортда қолдирди (фото) 10 авг, 20:36
  • Эйнштейн ирқчи бўлганми? 16 июн, 13:27
  • Эйнштейн қабрга олиб кетган сир: Кўринмас одам афсона эмас! 04 май, 16:05
  • Аёл киши билан бўлган ҳар қандай муаммони 5 дақиқада ҳал қилиш усули 20 янв, 13:27
  • Сўнгги янгиликлар
  • Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова 11 дек, 19:43 137
  • Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани 11 дек, 19:18 113
  • "Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин 11 дек, 18:54 267
  • Хитойлик мигрант АҚШга кир ювиш машинаси ичида киришга уринди 11 дек, 18:32 227
  • «Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади 11 дек, 18:11 285
  • Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди 11 дек, 17:47 311
  • Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари экология ва ИИБ ходимларига ҳужум қилди 11 дек, 17:25 562
  • Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди 11 дек, 17:02 399
  • Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди 11 дек, 16:42 512
  • Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари аниқ белгиланди 11 дек, 16:19 280
  • Бўлимлар