«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 00:43
ЎЗO‘Z

Алмазбек Атамбоев яна бир жиноятда гумон қилинмоқда

01 дек, 11:39 3 479 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алмазбек Атамбоев яна бир жиноятда гумон қилинмоқда Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев яна бир жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар берди.

Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесаревнинг айтишича, Қирғизистоннинг собиқ президентига терговга қаршилик кўрсатиш айблови қўйилмоқда. Гап Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши иши бўйича сўроққа келишдан бош тортгани ҳақида бормоқда.

“Унга гумон қилинаётганликда огоҳлантириш берилди. Расмий айблов унга Батукаев билан боғлиқ ҳолат бўйичагина айблов билдирди. Лекин айтганимдек, терговда Алмазбек Атамбоев айбдорлигининг бирорта исботи йўқ. Иш қолган ишлар каби сохталаштирилган”, деб айтган адвокат.

Слесаревнинг таъкидлашича, у 6 декабрга белгиланган кейинги суд мажлисида Атамбоевни судга бошқа олиб келмасликлари ҳақида илтимос қилмоқчи, чунки у суд жараёнида иштирок этишдан бош тортмоқда.

Батукаевнинг қамоқдан ноқонуний озод этилиши иши бўйича 19 киши, жумладан маҳкумга ташхис қўйган шифокорлар ва лаборантлар, жазони ижро этиш давлат хизмати вакиллари ва бошқа юқори лавозимли амалдорлар, жумладан Атамбоев айбланувчи сифатида ўтмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 155
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 195
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 0
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 16
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 46
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 20
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 63
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 54
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 90
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 266
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 130
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 21
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 155
  • Бўлимлар