«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 19:10
ЎЗO‘Z

Башар Асаднинг қариндошлари Испанияда пул ювганликда айбланмоқда

24 ноя, 11:43 2 457 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Башар Асаднинг қариндошлари Испанияда пул ювганликда айбланмоқда Башар Асаднинг амакиси Рифат Асад
Фото: The New York Times

Сурия президентининг амакиси ва яна 13 нафар одам 1980 йилдан бери жиноий гуруҳ тузган ҳолда 600 миллион евродан кўпроқ маблағни ноқонуний ўзлаштирганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

Испания миллий суди 22 ноябрда Сурия президентининг амакиси, мамлакат собиқ вице-президенти Рифат Асадга нисбатан жиноий иш очилганини эълон қилди. Айблов яна 13 нафар одамга, жумладан, 82 ёшли Рифат Асаднинг саккизта фарзанди ва икки нафар хотинига ҳам таалуқли.

Тахминларга кўра улар 1980 йилдан бери жиноий гуруҳ сифатида Испания ҳудудидаги Малага вилоятида фаолият олиб борган. Испания суд органларининг маълумотида оиланинг қиймати 695 миллион евро бўлган 507 та объектга эгалик қилгани қайд этилган.

Гуруҳнинг бошқа мамлакатларда, хусусан, Рифат Асаднинг бир нечта кўчмас мулк объектлари бўлган Буюк Британияда ҳам турли фирмалар билан ҳамкорлик қилган ва ноқонуний йўл билан пулларни ўзлаштирган.
Boeing 727 самолёти, лукс классга кирувчи зирҳли автомобиллар ва учта кема ҳам Башар Асаднинг амакиси ҳамда унинг оилавий ташкилотининг мулки ҳисобланади.

Суд органларининг тахмин қилишича, ХХ асрнинг 80 йилларида Рифат Асад Сурия давлат ғазнасидан Испанияга 272 миллион евро атрофидаги маблағни олиб чиқиб кетган.

Асаднинг ўзи ушбу кўчмас мулк объектлари эгаси эканлигини Саудия Арабистонидан қилинган ҳайрия ва эҳсонлар ҳисобига харид қилинганлиги билан изоҳлаган. Энди Испания прокуратураси ушбу жиноий иш юзасидан тергов-суриштирувни бошлайди.

Рифат Асад Сурияни 1983 йилда ўз акаси, Башар Асаднинг отаси Ҳафиз Асад ҳукуматига қарши ҳарбий тўнтаришни амалга ошира олмагани туфайли тарк этган. Рифат Асаднинг бошқа иқтисодий жиноятлари юзасидан Франция ҳамда Швейцарияда ҳам жиноий ишлар очилган.
Башар Асад, Испания, пул ювиш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 1
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 0
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 0
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 0
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 29
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 10
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 25
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 15
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 86
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 28
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 159
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 297
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 73
  • Бўлимлар