«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 12:22
ЎЗO‘Z

«Бизга бундай иттифоқнинг нима кераги бор?»: Лукашенко Россия билан бирлашиш борасида ўз фикрини билдирди

18 ноя, 09:00 3 432 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бизга бундай иттифоқнинг нима кераги бор?»: Лукашенко Россия билан бирлашиш борасида ўз фикрини билдирди 17 ноябрда Беларусда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда ва мамлакат президенти Александр Лукашенко сайлов участкасида овоз бергач, Россия билан бирлашиш истиқболларига баҳо берди.

Лукашенко Россия билан ҳар йиллик савдо дефицити 9 млрд долларни ташкил қилишини ва Беларусь маҳсулотларининг Россия бозорларига қўйилмаслиги бу дефицитни камайтиришга ёрдам бермаслигини айтиб ўтди.

«Сен бирор бирлашмага кираётганингда, бундан ҳар ой ва йил тобора яхшироқ бўлишини кутасан. Бизда-чи, нима содир бўлмоқда? Бизга ҳар йил янги шартлар қўйилмоқда. Натижада биз иқтисодиётда нимадир йўқотганимиз-йўқотган», деб айтган Беларусь етакчиси.

«Бизга бундай иттифоқнинг нима кераги бор? Мен сизларга оддий, деҳқончасига айтмоқдаман!», деб қўшимча қилган Лукашенко.
Лукашенко Беларусь Россиядан ҳеч нарса сўрамаслиги, бироқ хўжалик субъектлари учун тенг шароитларни талаб қилаётганини айтган.

Минск ва Москва келишуви
Минскда таъкидланишича, икки давлат ўртасидаги иттифоқ ҳақидаги келишув 1999 йилда тузилган ва ҳозирда Москва унинг бажарилишини талаб қилмоқда.
Беларусь ва Россия президентлари интеграция ҳужжатларини 8 декабрда, иттифоқ ташкил этилганининг 20 йиллигида имзолашни режалаштирмоқда.

«Агар ҳужжатлар конституцияга ва жамиятимизнинг асосий тамойилларига зид бўлса, мен томонимдан имзоланмайди. Бу борада хавотир қилманг», деб айтган Беларусь президенти.
Лукашенко, шунингдек, 2020 йилда ўтадиган навбатдаги президент сайловларида иштирок этишини маълум қилган.

«Агар одамлар мени бирор сайловларда қўллаб-қувватлашмаса, хафа бўлмайман. Мен етарлича анча вақт ишладим. Бу сайловларга менинг номзодимни илгари суриш ҳақида сиз ўйланг. Агар барқарорликни, давлат равнақини қадрласангиз, сизни сотмасликлари ва бирор бурчакка тиқишларини истамасангиз, унда келиб, «эшит, президент, сан ҳали бақувватсан», деб айтинглар», дея таъкидлаб ўтган Лукашенко.

Беларусь президентининг сўзларига кўра, у «агар халқ илтимос қилса», 2025 йилда 7-муддатга номзодини илгари суришни ҳам режалаштираётгани келиб чиқади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 12
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 213
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 231
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 169
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 197
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Японларни дунёдаги энг узоқ умр кўрувчи миллатга айлантираётган фойдали одатлар 27 апр, 11:27 7
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 12
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 29
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 28
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 22
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 213
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 57
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 231
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 131
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 230
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 69
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 131
  • Бўлимлар