«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 13:20
ЎЗO‘Z

«Иброҳим алайҳиссаломни кўрганман»

16 ноя, 19:46 8 700 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Иброҳим алайҳиссаломни кўрганман» Мақоми Иброҳим кубга ўхшаш тош. Иброҳим алайҳис салом ана шу тош тепасидан туриб одамларни ҳажга чақирганлар. Шайх Шаъровийнинг бу тошга боғлиқ қиссалари бор. Бу ҳодиса 1954 йилда шайх Маккаи мукаррамада шариат факультетида ишлаётган пайтда бўлган. Ўша пайтда мақоми Иброҳимни ўз ўрнидан олиб бошқа жойга кўчириш ҳаракати бошланди. Яъни тавоф қилувчиларга жойни кенгайтириб, Мақомни орқага ўтказиш керак эди. Подшоҳ уни кўчириш учун сешанба кунини белгилади. Шайх Шаъровий айтадилар:

"Мен бу воқеани беш кун олдин Ҳарамда намоз ўқигани келганимда тўсатдан эшитиб қолдим. Саудия олимлари бу ишга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мақомни олдинги жойидан кўчирганларини далил қилишаётган экан. Мақом олдин Каъбага ёпишиб турган бўлган".

Улуғ шайх бу фикрга қарши чиқиб, дарҳол ҳаракат бошладилар. Тезлик билан Саудия ва Миср уламолари билан алоқа боғлаб гаплашдилар. Улар энди кеч бўлганини ва мақомнинг янги ўрни битганини айтишди. Шаъровий айтадилар:

"Мен Саудия подшосига беш саҳифадан иборат телеграмма жўнатдим. Унда масаланинг фиқҳий ва тарихий томонини кенг ёритдим. Расулуллоҳнинг қилганларини далил қилаётганлар хато қилишганини айтдим. Зеро, Расулуллоҳ пайғамбарлар, у зот Аллоҳнинг буйруғини татбиқ қиладилар. Бу нарсани ҳужжат қилиб мақомни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўрнатган жойдан олишимиз мумкин эмас. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам ўз даврларида буни қилмаганлар. Ўшанда кучли сел келиб мақомни оқизиб унинг ўрнини ўзгартириб юборган эди. Ҳазрати Умар розиёллоҳу анҳу дарҳол Мадинадан келиб саҳобаларни тўплаб улар билан маслаҳат қилдилар:

— Қайси бирингиз мақомни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларидаги ўрнини билади?
Шунда бир киши туриб:
— Мен биламан эй Умар. Бунинг учун асбоб ҳам ҳозирлаб қўйганман. Мақомни ўзининг ёнидаги нарсаларга нисбатан қанча узоқликда эканини ўлчаб қўйган эдим.

У киши бунга арқонларни ишлатган экан. Ҳазрати Умар дарҳол арқонларни келтиришни буюрдилар. У келтирди. Унинг росгўйлигига ишониб, Мақомни ўз ўрнига қайтардилар".

Бу телеграмма подшоҳга етиб боргач, олимларни тўплаб уни муҳокама қилди. Улар келтирган далилларга ҳамфикр эканликларини айтишди. Подшоҳ мақоми Иброҳимни ўз жойидан ўзгартириш ҳақидаги қарорини бекор қилди. Кейин тавоф ерини кенгайтириш ҳақидаги Шаъровийнинг фикрларини ўрганиб чиқишни буюрди. Шайх Шаъровий мақом ҳисобланмиш у тошни синмайдиган шиша қубба остига қўйишни таклиф қилган эдилар. Чунки у олдин тавоф қилувчиларга халақит қиладиган каттароқ иншоотда турар эди.

Подшоҳ шайх Шаъровийни чақиртириб, икром қилди. У кишига чопон, соат ва қалам ҳадя қилди. Шунда шайх озгина жим бўлиб ўзлари билан овора бўлиб қолдилар ва юзларида шодлик нури порлаб дедилар:

"Подшоҳ мақомни кўчириш учун қарор чиқарганидан икки кун кейин Аллоҳ мени .... кўзларим саййидимиз Иброҳим алайҳис саломни кўришга мушарраф бўлди".

Аллоҳ улуғ, маърифатли шайхни ўз раҳматига буркасин!
Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 9
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 8
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 4
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 85
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 62
  • Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди 30 апр, 06:39 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 1
  • Орол денгизи бўйида мобил алоқа ва интернет тармоғи ишга туширилди 30 апр, 12:12 0
  • Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди 30 апр, 11:53 0
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 9
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 8
  • Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди 30 апр, 10:50 4
  • Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин 30 апр, 10:26 13
  • Фон дер Ляйен Путиннинг «ишонли одамлари» билан ҳамкорликни истисно этди 30 апр, 10:01 85
  • Ҳамид Содиқ: “Агар қонунлар ишламаса, қонунларнинг вазифасини коррупция бажаришни бошлайди” 30 апр, 09:55 47
  • Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади 30 апр, 09:15 107
  • АҚШ Ҳаага судининг Исроилга нисбатан терговига қарши чиқяпти 30 апр, 09:09 62
  • Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин президенти билан учрашув ўтказди 30 апр, 06:39 48
  • Бўлимлар