«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:14
ЎЗO‘Z

Трамп ва Зеленский ўртасида ўтган илк суҳбатнинг тўлиқ матни эълон қилинди

16 ноя, 09:50 2 590 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп ва Зеленский ўртасида ўтган илк суҳбатнинг тўлиқ матни эълон қилинди Фото: Getty Images
Оқ уй АҚШ ва Украина президентлари Дональд Трамп ва Владимир Зеленскийнинг жорий йил 21 апрелда бўлиб ўтган илк суҳбатининг тўлиқ матнини эълон қилди. Ушбу суҳбат Трампга нисбатан импичмент жараёни бошланишига сабаб бўлган июлдаги суҳбатдан 3 ой олдин бўлиб ўтган.
Қуйида Зеленский президент этиб сайлангандан кейин бўлиб ўтган ушбу суҳбатнинг тўлиқ матни келтирилган.

Владимир Зеленский: Қўнғироғингиздан хурсандман. Катта раҳмат. Сизни эшитишдан хурсандман, табрик учун раҳмат.
Дональд Трамп: Ақлбовар қилмас сайловлар бўлиб ўтди.

Владимир Зеленский: Яна бир бор катта раҳмат. Биз жуда ҳаракат қилдик. Сиз бизга ажойиб ўрнак бўлдингиз.
Дональд Трамп: Ишончим комил, сиз уддасидан чиқасиз. Украинада сизни биладиган ва яхши кўрадиган кўп дўстларим бор. Сизнинг ғалабингизга ишонган кўплаб украиналик дўстларим бор. Сиз бунга эриша олганингиз, ҳайратланарлидир. Ҳа, қандайдир маънода мен ҳам шу каби натижага эришганман. Биз АҚШда ақлбовар қилмас тараққиётга эришдик – ҳозирда иқтисодиётимиз тарихдаги энг яхши ҳолатда. Сизни муборакбод этмоқчиман. Шубҳасиз, сиз ажойиб президент бўласиз.

Владимир Зеленский: Авваламбор, табрик учун яна бир бор катта раҳмат. Украина мустақил давлат ва биз халқимиз учун барча ишни қиламиз. Сиз, мен айтганимдек, биз учун ўрнаксиз. Биз сиз эришган натижаларга эришишга умид қиламиз. Сиз кўпчилик учун доимо яхши ўрнак бўлиб қоласиз. Агар иложисини қила олсангиз, сизни инаугурацияга таклиф қилмоқчиман. Биламан, сиз жуда бандсиз, бироқ агар инаугурация маросимига келсангиз, бу кун биз билан бўлсангиз ажойиб бўларди.

Дональд Трамп: Нақадар ёқимли. Бу воқеа қачон бўлишини айтсангиз, мен суриштириб кўраман – энг камида биз ажойиб вакилни жўнатамиз. Ҳаттоки бир неча вакилни юборишимиз мумкин. Биз ўша куни сиз билан бирга бўладиган энг камида жуда юқори лавозимдаги амалдорни юборамиз. Бу ҳақиқатан ҳам ақлбовар қилмас натижадир.

Владимир Зеленский: Яна бир бор раҳмат, биз сизнинг ёки юқори даражадаги делегация ташрифини кутиб қоламиз. Бизнинг ажойиб давлатни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бу ерда жуда хушмуомала, меҳрибон ва меҳмондўст одамлар, ширин таомлар бор. Украина ғоятда ажойиб давлат. Сўз билан таърифлаб бўлмайди, шу сабабли уни ўз кўзингиз билан кўришингиз керак. Келолсангиз, ажойиб бўлади. Яна бир бор таклиф қилиб қоламан.

Дональд Трамп: Давлатингиз борасида қўшиламан, интиқлик билан кутиб қоламан. Мен “Мисс Коинот” танловини ўтказганимда ҳар доим ажойиб одамлар бўлган. Украина унда ҳар доим яхши тақдим қилинган. Ишни бошлаб олганингиздан кейин, сизни Оқ уйга таклиф қилмоқчиман. Биз кўп нарсани муҳокама қилишимиз керак, биз сизни қўллаб-қувватлаймиз.

Владимир Зеленский: Таклиф учун раҳмат. Биз уни қабул қиламиз ва сафарни интиқлик билан кутиб қоламиз. Яна бир бор раҳмат. Бутун жамоам ва шахсан ўзим бу сафарни кутиб қоламиз. Бироқ инаугурация куни келсангиз ажойиб бўларди. Сайловлар натижалари ақлбовар қилмас бўлди – улар бизни ҳайратлантирди. Бу кун биз билан бўла олсангиз ажойиб бўларди.

Дональд Трамп: Ажойиб. Биз тез орада сизга жавоб берамиз ва ҳар қандай вазиятда тез орада кўришамиз. Сиздан Украина халқи ва оилангизга саломимни етказишингизни сўраб қоламан. Мен уларга барча эзгу ниятларни тилаб қоламан.

Владимир Зеленский: Яна бир бор раҳмат. Муваффақиятли парвоз тилаб қоламан.
Дональд Трамп: Бугун яхши иштирок этишингизни тилаб қоламан. Барча эзгу ниятлар сизга. Яхши қолинг, тез орада учрашамиз.

Владимир Зеленский: Катта раҳмат. Менга осон бўлмайди, аммо инглизчани яхшилаб ўрганиб оламан ва сиз билан инглизчада суҳбатлашаман. Катта раҳмат.
Дональд Трамп (кулиб): Буни эшитишдан хурсандман! Жуда яхши. Мен сизнинг тилингизда гапира олмасдим. Катта раҳмат.

Владимир Зеленский: Катта раҳмат. Тез орада учрашамиз.
Дональд Трамп: Кунингиз яхши ўтсин. Омад.

Владимир Зеленский: Хайр.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар