«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:17
ЎЗO‘Z

Туркманистон ҳукумати нима учун фуқароларига Ўзбекистонга боришини чекламоқчи?

15 ноя, 22:32 6 178 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркманистон ҳукумати нима учун фуқароларига Ўзбекистонга боришини чекламоқчи? “Валюта олиб чиқиб кетадиган сайёҳлар” оқимини камайтириш мақсадида Туркманистон миграция хизмати ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият банки фуқароларга Ўзбекистонга чиқиш учун янги чекловлар жорий қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий turkmen.news нашрига асосланиб Sof.uz хабар бермоқда.

Туркманистон пойтахти Ашхободдаги Гўрўғли кўчаси, 50А-уй пойтахт таксичилари учун “қайноқ” йўналишларидан бири. Чунки бу ерда Ўзбекистон элчихонаси жойлашган.

Туркман нашри маълумотларига кўра, шу йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида Туркманистондан 233 мингдан ортиқ фуқаро мамлакатимизга ташриф буюрган. Ташриф буюрувчиларнинг асосий мақсади Ўзбекистондан маиший истеъмол товарларини харид қилиш ва маҳаллий банкоматлардан нақд пул олиш.

Тонгги соат 7 да элчихонага кириш учун 250 нафар киши навбатга ёзилган. Бу навбат элчихона ташқарисида маҳаллий “тадбиркорлар” томонидан ташкил қилинган. 40-50 манат (таҳминан $ 2,5) эвазига рўйхатда 150-ўриндан 5-ўринга “кўчириб қўйишади”.

Туркманлар одатда Ўзбекистонга валюта айирбошлаш учун келишади. Туркман банклари дебет карталарини Ўзбекистонга олиб келишади ва нақд долларга айирбошлашади. Чунки Туркманистонда долларнинг расмий курси 3,5 манат. Бозорда эса 1$нинг нархи 19 манатгача кўтарилган.

Ташқи иқтисодий фаолият банки халқаро картадаги долларни мажбурий тарзда расмий курсда манатга алмаштиради. Аҳоли эса расмий ва бозор курси орасидаги фарқдан ютиш учун Ўзбекистонга келади. Энг кўп келувчилар Лебап ва Дашогуз вилоятларидан.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Путин Германиянинг Россиядаги активларини "Газпром"га топширди 28 апр, 23:16 0
  • Блинкеннинг Хитойга ташрифи. Нималар муҳокама қилинган? 28 апр, 22:44 0
  • Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган 28 апр, 22:20 2
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 22
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 59
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим" 28 апр, 22:53 0
  • Блинкеннинг Хитойга ташрифи. Нималар муҳокама қилинган? 28 апр, 22:44 0
  • Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган 28 апр, 22:20 2
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 22
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 59
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 216
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 163
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • Бўлимлар