«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 05:16
ЎЗO‘Z

Назарбоевдан ташаббус: Қозоғистон собиқ президенти Путин ва Зеленскийга таклиф билан чиқди

12 ноя, 13:15 2 961 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Назарбоевдан ташаббус: Қозоғистон собиқ президенти Путин ва Зеленскийга таклиф билан чиқди Фото: Михаил Метцель/ТАСС
Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Россия президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Владимир Зеленский ўртасида учрашув ўтказишни таклиф қилгани ҳақида айтди.

Унинг сўзларига кўра, Украина президенти бунга рози бўлган, Россия раҳбари эса ҳозирча кўнмаган.
«Мен жаноб Зеленский билан учрашдим ва уни эшитдим. Куни кеча Путин билан гаплашдим. Менимча, Россия ва Украина президентларининг алоҳида учрашувини ташкиллаштириш керак. Фақат шундагина муаммога ечим топса бўлади. Сабаби, бу бошқа давлатлар билан эмас, балки икки давлат ўртасида ҳал қилиниши керак. Улар бошқа бир сабабга кўра аралашмоқда. Мен шунчаки юзма-юз учрашиш имконияти ҳақида гапирдим», - дея Назарбоевнинг сўзларини келтирмоқда Zakon.kz.

Қозоғистон собиқ раҳбарининг билдиришича, ҳозир бундай учрашув учун жуда қулай вақтдир.

«Зеленскийни аҳоли яхши қўллаб-қувватлади, у ўз хоҳиш-иродасини кўрсатиб, ушбу масалани ҳал қила олади. Ҳозир жараён давом этмоқда. Масалага ечим бор. Россия президенти ва Украина президенти ирода кўрсатиб, ушбу муаммони ҳал қилишга интилиши лозим. Мен шахсан бу борада ишлаяпман, қизиқиш билан ишлаяпман. Ҳаммага Россия ва Украина ўртасидаги муносабатларни кучайтирмасликни, аксинча уларни яқинлаштириш ва ҳал қилишни таклиф қиламан. Биринчи учрашувда Донбасс ва Луганск муаммосини ҳал қилиш шарт. Жараён кетмоқда, ярашиш учун шароит яратиш мақсадида асирга олинган одамлар озод қилинмоқда», - дея таъкидлаб ўтди Назарбоев.

Бундан олдин, АҚШ давлат котиби Майкл Помпео президент Дональд Трамп маъмурияти Украинага «русларга қарши кураша олиши учун» қурол бергани ҳақида айтганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 110
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 45
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 110
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 26
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 55
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 94
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 91
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 124
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 56
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 95
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 77
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 33
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 61
  • Бўлимлар