«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:25
ЎЗO‘Z

Тожикистон чегара постига уюштирилган ҳужумнинг янги тафсилотлари маълум бўлди

09 ноя, 19:18 8 514 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистон чегара постига уюштирилган ҳужумнинг янги тафсилотлари маълум бўлди Фото: Тожикистон ИИВ матбуот хизмати
Тожикистон—Ўзбекистон чегарасидаги «Ишқобод» чегара постига ИШИД жангарилари уюштирган ҳужумда ҳалок бўлган мамлакат ҳарбийларининг сони аввал хабар қилинганидан кўпроқ бўлиб чиқди, деб ёзмоқда «Regnum»га таяниб Дарё.

Сўғд вилоятининг ўзидан, аввал айтилганидек, Баҳром Шаҳзода ва Изатулло Абубакрдан ташқари яна икки нафар ҳарбий ҳалок бўлган, Конибодом ва Панжикентда 7 ноябрь куни яна икки нафар чегарачи Диловар Толипов ҳамда Ҳофизжон Ҳусаинов дафн қилинган. Маросимларда икки шаҳарнинг ҳокимлари, Сўғд вилояти ҳокимининг ўринбосари ва чегара хизматининг раҳбарлари ҳам иштирок этган. Капитан Диловор Толипов 29 ёшда бўлган ва 2014 йилдан бери чегара қўшинларида хизмат қилган.

Отишма оқибатида оддий аскарлар 19 ёшли Ғанижон Давлат ва Наимжон Саидолимов ҳам ҳалок бўлгани хабар қилинган. Бироқ Тожикистон ҳукумати расмийлари ушбу маълумотларни тасдиқламаган ва инкор ҳам этмаган.

5 ноябрдан 6 ноябрга ўтар кечаси 20 нафар жангарилар Душанбедан 60 километр узоқликдаги «Ишқобод» постининг «Султонобод» ҳарбий отрядига ҳужум қилгани, тўқнашув натижасида номаълум шахслар чегарчиларнинг автоматларини эгаллаб олгани, хавфсизлик ходимлари ўтказган тезкор махсус ҳарбий операция давомида қуролланган жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилингани ва 5 нафар жангари қўлга олингани Тожикистон томондан бир нафар чегарачи ва милиция нозири ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Жангарилар сўроқ қилинганидан кейин уларнинг Афғонистон ҳудудидан қочиб ўтган ИШИД террорчилари эканлиги аниқланган. Улар Тожикистонга 3 ноябрь куни Афғонистондан Хатлон вилояти орқали кириб келган ва Рудакий туманида 200 километрлик масофани босиб ўтган. Ҳужум уюштирганларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари бўлгани, қўлга олинган ва ҳалок бўлганлар орасида аёллар ҳам борлиги хабар қилинди. Ҳалок бўлган чегарачининг 26 ёшли Изатилло Абубакр экани, милиция ходими Баҳром Шаҳзода эса Рудакий туманидаги «Эсонбой» қишлоғида участка нозири лавозимида ишлагани хабар қилинди. Афғонистон ҳукумати вакиллари ИШИД террорчиларининг мамлакат ҳудудидан Тожикистонга ўтиб, 6 ноябрда чегара постига ҳужум уюштирганлигини инкор этди.

8 ноябрь куни Тожикистон бош прокуратураси чегара постига уюштирилган ҳужум юзасидан жиноят иши очгани, Ўзбекистон чегарачилари эса террорчилик ҳужумидан сўнг Тожикистон билан чегарадош ҳудудларни қўриқлашни кучайтиргани хабар қилинди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 0
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 0
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар