«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2019, 04:44
ЎЗO‘Z

Россияда ўзбекистонликлар учун ташкил этилган сайлов участкалари сони ошди

09 ноя, 16:21 260 Дунё
Россияда ўзбекистонликлар учун ташкил этилган сайлов участкалари сони ошди
Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Россия Федерациясида Ўзбекистон фуқаролари учун очилган сайлов участкалари фаолияти ҳақида сўз борди. Бу ҳақида Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар берди.

Мажлисда Россияда тузилган сайлов участкалари фаолиятини ташкил этиш ва у ердаги ўзбекистонликларнинг сайловда овоз бериш ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов ахборот берган.

Хусусан, бугун Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда ташкил этилган сайлов участкалари сони олдинги 2016 йилги сайловлардагидан 5 тага кўпайиб, 7 тага етган. Улар Россиянинг Санкт-Петербург, Владивосток, Екатеринбург, Новосибирск, Ростов-Дон, Қозон ҳамда Москва шаҳарларида жойлашган.

Мажлисда, шунингдек, Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилоят бўлими ахбороти тингланган. Самарқанддаги сайловга доир барча тадбирларни ёритиш ҳуқуқига эга бўлиш учун 41 нафар вилоят ва республика ОАВ, интернет сайтлари ходимлари аккредитасиядан ўтказилганлиги айтилган.

Вилоят ахборотида таъкидланишича, шу кунларда вилоят телевидениеси орқали ҳафтанинг ҳар чоршанба кунлари вилоят сайлов комиссияси раиси ва аъзолари, жамоатчилик вакиллари иштирокида тўғридан-тўғри эфир ташкил этилиб, аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилмоқда. Бундан ташқари, босма матбуот ва интернет сайтларида сайловга оид 614 та мақола, шарҳ ва хабарлар эълон қилинган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Барча сиёсий партияларга сайловларда қатнашишга рухсат берилди 15 окт, 16:00
  • Каталониядаги барча сайлов участкалари овоз бериш учун очилди 01 окт, 11:41
  • Хорижий давлатлардаги сайлов участкалари рўйхати эълон қилинди 10 окт, 13:26
  • Хорижда Президент сайловини ўтказувчи 44 та сайлов участкаси ташкил этилди 03 окт, 15:32
  • Ўзбекистон президентлиги учун сайлов ўтадиган сана маълум бўлди 09 сен, 16:18
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ёқтирган мевангизни танланг ва ўзингиз ҳақингиздаги маълумотга эга бўлинг 14 ноя, 00:17 249
  • Ислом Аҳмедовдан терма жамоамизга оид фикр ва мулоҳазалар 13 ноя, 23:55 199
  • Мадам Бовари синдроми нима? Унинг қандай аломатлари бор? 13 ноя, 23:30 226
  • 8 ёшли мексикалик қиз қуёш сув иситгичини ихтиро қилгани учун Ядро илми мукофотига сазовор бўлди 13 ноя, 23:06 268
  • Ўзбекистондан «яккашох» чиқадими? 13 ноя, 22:43 635
  • "Талабалар олаётган стипендия хаттоки картошка сотиб олишга ҳам етмайди"- ЎзХДП 13 ноя, 22:20 408
  • 2019 йилнинг энг чиройли арчалари қаерда ясатилган эди? 13 ноя, 21:56 247
  • «Ўргимчак-одам» Ален Робер Париждаги 152 метрлик бинони забт эта олмади 13 ноя, 21:32 265
  • Кундузги уйқунинг зарарли томонлари маълум қилинди 13 ноя, 21:04 546
  • «Айтсам – ўлдирурлар, айтмасам – ўлам...» ёхуд Карим Баҳриев 20 йил аввал нима деганди? 13 ноя, 20:36 1 172
  • Бўлимлар