«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2019, 04:42
ЎЗO‘Z

Нью-Йорк суди Трампга 2 млн долларлик жарима солди

08 ноя, 23:50 826 Дунё
Нью-Йорк суди Трампга 2 млн долларлик жарима солди
Нью-Йорк штати олий суди АҚШ президенти Дональд Трампга 2016 йилги президент сайловлари кампанияси вақтида ўз хайрия жамғармасидан фойдалангани учун нотижорат ташкилотларига товон пули сифатида 2 млн доллар тўлаб бериш мажбуриятини қўйди. Бу ҳақда штат бош прокурори Летиция Жеймс твиттерда маълум қилди.

CNN телеканалининг хабар беришича, 2018 йил июнда судга берилган даъво аризасида Трамп ва унинг фарзандлари - Дональд, Иванка ва Эрик Donald J.Trump Foundation жамғармаси мақомини суиистеъмол қилиб, АҚШнинг ва штатнинг сайлов кампанияларини молиялаштириш ҳақидаги қонунларини бузишган.

Таъкидланишича, Трамп сайловолди штаби 2016 йил февралда Айова штатида ҳарбий фахрийларни қўллаб-қувватловчи хайрия ташкилотларига грант сифатида маблағлар тўплаган. Бироқ тўпланган маблағлар Трампнинг сиёсий манфаатлари йўлида сарфланган.

АҚШ президентига солинган 2 млн долларлик жарима 8 та нотижорат компанияси ўртасида тенг тақсимланади.
Трамп 2018 йил декабрда суд билан келишувга бориш доирасида ўз жамғармасини ёпишга рози бўлган.

Трамп “Нью-Йорк бош прокурори суд билан келишув моҳиятини сиёсий мақсадларда атайлаб бузаётганини, жамғармаси томонидан тўпланган барча пуллар эса хайрия мақсадларида ишлатилганини айтган. “Мен хайрия мақсадларига бундай катта пулларни ўтказиб, Нью-Йорк штатининг сиёсий фитначилари томонидан маломатларга учраши мумкин бўлган ўзим биладиган, балки эҳтимол тарихдаги ягона одамман”, деб айтган Трамп.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Трампга бир миллиард доллар керак 15 апр, 15:40
  • Трамп ўз портретини хайрия пули эвазига 10 000 долларга сотиб олди 30 окт, 22:40
  • Трамп актёр Арнольд Шварценеггерни танқид қилди 06 янв, 23:50
  • Дональд Трампнинг қизига тажовуз қилинди 23 дек, 09:01
  • Сиёсатшунослар: АҚШнинг янги ҳақиқий биринчи хоними Трампнинг қизи бўлади 13 ноя, 11:36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ёқтирган мевангизни танланг ва ўзингиз ҳақингиздаги маълумотга эга бўлинг 14 ноя, 00:17 249
  • Ислом Аҳмедовдан терма жамоамизга оид фикр ва мулоҳазалар 13 ноя, 23:55 199
  • Мадам Бовари синдроми нима? Унинг қандай аломатлари бор? 13 ноя, 23:30 226
  • 8 ёшли мексикалик қиз қуёш сув иситгичини ихтиро қилгани учун Ядро илми мукофотига сазовор бўлди 13 ноя, 23:06 268
  • Ўзбекистондан «яккашох» чиқадими? 13 ноя, 22:43 635
  • "Талабалар олаётган стипендия хаттоки картошка сотиб олишга ҳам етмайди"- ЎзХДП 13 ноя, 22:20 408
  • 2019 йилнинг энг чиройли арчалари қаерда ясатилган эди? 13 ноя, 21:56 247
  • «Ўргимчак-одам» Ален Робер Париждаги 152 метрлик бинони забт эта олмади 13 ноя, 21:32 265
  • Кундузги уйқунинг зарарли томонлари маълум қилинди 13 ноя, 21:04 546
  • «Айтсам – ўлдирурлар, айтмасам – ўлам...» ёхуд Карим Баҳриев 20 йил аввал нима деганди? 13 ноя, 20:36 1 172
  • Бўлимлар