«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 06:17
ЎЗO‘Z

Россия Алишер Усмоновга туҳмат қилишда айбланаётган журналистни халқаро қидирувга беради

08 ноя, 13:43 3 053 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия Алишер Усмоновга туҳмат қилишда айбланаётган журналистни халқаро қидирувга беради Россиялик терговчилар Интерполга “Росбалт” нашри журналисти Александр Шваревни қидирувга бериш ва ҳибсга олиш ҳақида ҳужжатлар тайёрлашди. Журналист туҳмат қилиш ва тамагирликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Интерфакс” нашрига вазиятдан хабардор манба хабар берди.

Таъкидланишича, айни вақтда Шварев Латвия пойтахти Ригада даволанмоқда.

“Айни вақтда терговчи томонидан Шваревни халқаро, жумладан Латвия ҳудудида қидирувга бериш ва уни ҳибсга олиш бўйича чоралар кўриш қарори чиқарилган. Яқин орада ҳужжатлар Интерполга жўнатилади”, деб маълум қилган манба.

Унинг таъкидлашича, Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари шунингдек латвиялик ҳамкасбларига журналистни ҳибсга олиш ва уни Россияга экстрадиция қилиш ҳақида сўров юборишни режалаштирмоқда.

Бундан аввалроқ полиция Шваревга россиялик миллиардер Алишер Усмоновга туҳмат қилиш ҳамда қозоғистонлик тадбиркор, “Fincraft Resources” холдинги директорлар кенгаши раиси Кенес Ракишевдан 3 млн рублдан кўпроқ (50 минг доллар) пул талаб қилиш айбловларини қўйган. Биринчи айблов бўйича журналистга 5 млн рубллик жарима солиниши ёки 480 соатгача мажбурий ишлар белгиланиши, иккинчи айблов бўйича эса 15 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Терговга кўра, Шварев Алишер Абдуллаев исмли шахс (у ҳам халқаро қидирувга берилган) билан бирга 2018 йил июлидан октябригача бир неча сайтларда гўёки Усмоновнинг оғир жиноятларга алоқадорлиги ҳақида ёлғон ахборотни жойлаштирган. Полициянинг ўрнатишича, бу маълумотлар ҳақиқатга мос эмас ва ёлғон, шаънга доғ туширувчи ҳамда тадбиркорнинг обрўсига футур етказувчи ва унга маънавий зарар етказувчи ҳисобланади.

Бундан ташқари, Шварев Абдуллаев ва яна бир неча киши билан бирга турли сайтларда қозоғистонлик тадбиркор Ракишевни фирибгарликда, жиноий гуруҳлар билан алоқадорликда ва бошқа жиноятларда айблаб, у ҳақида обрўсизлантирувчи ахборот жойлаштирган. Улар тадбиркор вакилларининг бу маълумотларни ўчириб ташлаш ҳақидаги илтимосини бажариш учун 50 минг доллар талаб қилишган, акс ҳолда тадбиркор ҳақида ёлғон ахборот тарқатишни давом эттириш билан таҳдид қилишган.

Шваревнинг адвокати айбловни ясама деб ҳисоблашини, журналистнинг жиноий таъқиб қилинишини эса буюртма асосида амалга оширилаётганини айтган.

“Айблов мутлақ конкретлаштирилмаган, ясама ва асосга эга эмас, виртуал айблов деб айтиш мумкин”, деб айтган адвокат.
Унинг таъкидлашича, журналист ўзига қўйилаётган айбловларни тан олмаяпти.
Москванинг Тверь суди 11 ноябрда Шваревнинг сиртдан ҳибсга олиниши ҳақидаги даъво аризасини кўриб чиқади.
Алишер Усмонов, журналист, қидирув




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 353
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 185
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 72
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 328
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар