«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 03:12
ЎЗO‘Z

Қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги чегара заставасига ҳужум қилди (фото)

07 ноя, 21:30 5 863 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги чегара заставасига ҳужум қилди (фото) 20 кишидан иборат бўлган қуролланган гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган чегара заставасига ҳужум қилди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинларининг матбуот маркази тарқатган хабарда айтилади.

Маълумотларга кўра, ҳужум чоршанба кунига ўтар тунда содир бўлган.

«2019 йил 6 ноябрга ўтар тунда соат 03:23да 20 нафар номаълум шахс ўқотар қуроллардан фойдаланиб, «Султонобод» чегара отряди ҳарбий қисмининг Ишкободдаги 4-сонли чегара заставасига ҳужум қилди», - дейилади хабарда.

Матбуот хабарномасига кўра, ҳужум қилганлар 5 дона ўқотар қуролни олиб қўйишган.

«РИА Новости»нинг Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара қўшинлари бошқармаси матбуот хизматига асосланиб хабар қилишича, ҳужум Душанбедан 60 километр узоқликда жойлашган «Ишкобод» 4-чегара заставасига амалга оширилган.

«Куч тузилмаларининг амалиёти натижасида қуршаб олинган қуролли жиноий гуруҳнинг 15 нафар аъзоси йўқ қилинди, улардан беш нафари қўлга олинди», - дейилади Тожикистон МХДҚ матбуот хизмати маълумотида.

Отишма оқибатида чегара қўшинлари аскари ва бир милиционер ҳалок бўлган. Воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи тузилган, суриштирув ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон расмийлари ушбу ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот бергани йўқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 170
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 210
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 30
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 67
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 21
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 31
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 70
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 35
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 79
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 72
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 100
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 297
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 25
  • Бўлимлар