«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 16:48
ЎЗO‘Z

Актриса Анжелина Жоли бомба туфайли суратга олиш жойидан эвакуация қилинди

06 ноя, 18:03 3 814 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актриса Анжелина Жоли бомба туфайли суратга олиш жойидан эвакуация қилинди Голливуд актрисаси Анжелина Жоли ва “Тахтлар ўйини” сериали юлдузи Ричард Мэдден Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги бомба туфайли янги фильмни суратга олиш жойидан эвакуация қилиндилар. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.

Воқеа 4 ноябрда Marvel студиясининг “Абадийлар” фильмининг Канар оролларидаги суратга олиш майдончасида юз берган. Суратга олиш вақтида тахмин қилинишича Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги портламай қолган мина топилган. Таъкидланишича, ушбу жойда уруш вақтида фашистлар базаси бўлган. Снаряд хавфсиз жойга етказилган.

Маълум қилинишича, ҳозирда соҳилбўйи сапёрлар томонидан кўздан кечирилмоқда, суратга олиш ишлари эса вақтинчалик тўхтатилган. Ишлар текширув ўтказилиб, мутахассисларнинг тегишли рухсатидан кейин яна давом эттирилади.

Фильм ўзга сайёраликлар томонидан яратилган қудратли мавжудотлар ҳақида бўлиб, унинг экранларга чиқиши 2020 йил ноябрга белгиланган. Фильмда, шунингдек, Сальма Хайек ва Кит Харрингтон ҳам суратга тушмоқда.
Анжелина Жоли, эвакуация




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 1
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 10
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 22
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 23
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 60
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 48
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 84
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 35
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 33
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 179
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 233
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 82
  • Бўлимлар