«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:03
ЎЗO‘Z

АҚШда Трампга таҳдид учун рэп ижрочи Эминем сўроқ қилинди

25 окт, 13:46 2 830 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШда Трампга таҳдид учун рэп ижрочи Эминем сўроқ қилинди АҚШ махфий хизмати рэп ижрочи Эминем сифатида маълум бўлган Маршалл Брюс Мэтерс III’ни ўз қўшиқлари матнида АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг қизи номига билдирилган таҳдид сўзлар борлиги учун сўроқ қилинган. Бу ҳақда BuzzFeed порталига таяниб Kun.uz хабар берди.

Портал тасарруфидаги ҳужжатларга кўра, махфий хизмат қўшиқчи “ўзини номақбул тутгани” ва “ҳимоя остидаги шахсларга таҳдид қилганини” таъкидлаб ўтган.

АҚШ ОАВ маълумотларига кўра, гап Эминем 2017 йилда “BET Hip Hop Awards” тақдимотида ўқиган рэпи ҳақида бормоқда. У қўшиғида Трампни танқид қилиб, уни “ядровий холокостни юзага келтириши мумкин бўлган камикадзе” деб атаган.

Бундан ташқари, рэпчи Revival номли қўшиғида Трампнинг қизи Иванка борасида кескин фикрлар билдирган.
Эминем 2018 йилда Kamikaze номли албомидаги композицияларидан бирида махфий хизмат уни сўроқ қилганини эслаб ўтган.

Бу орада махфий хизмат қўшиқчининг сўроқ қилингани борасида изоҳ бермаган.
47 ёшли рэп ижрочи нафақат АҚШ, балки бутун дунёда энг машҳур хип-хоп ижрочилардан саналади. Rolling Stone ва бошқа бир қатор нуфузли нашрлар уни барча замонларнинг энг яхши қўшиқчиларидан бири сифатида эътироф этган.
Трамп, Эминем, сўроқ




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 1
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар