«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 10:24
ЎЗO‘Z

Туркманистонда давлат муассасалари ходимлари пахта терими учун пул беришни истамагани учун ишдан бўшамоқда

20 окт, 13:38 3 361 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркманистонда давлат муассасалари ходимлари пахта терими учун пул беришни истамагани учун ишдан бўшамоқда Фото: «Информбуро.кз»
Туркманистон вилоятларидаги давлат муассасалари ходимларидан пахта режасини тўлдириш мақсадида пул йиғиб олиниши ҳолатлари давом этмоқда. Бу каби йиғимлардан чарчаган ходимларнинг кўпчилиги ўз хоҳиши билан ишдан бўшаб кетаётганлиги хабар қилинди.

Манбага кўра, 14 октябрда Лебоб вилояти ҳокимлигида туман ҳокимлари, катта корхоналар раҳбарлари ва вазирлик ҳамда қўмиталарнинг бошқарма бошлиқлари иштирокида йиғилиш ўтказилган. Унда пахта терими ҳамда буғдой экишга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинган. Йиғилишда вилоят ҳокими барча бюджет ташкилотлари ходимларининг октябрь ва ноябрь ойидаги маошларидан 100-200 манатдан пул ушлаб қолинишини маълум қилган.

«Бу пуллар Ахал вилоятининг пахта режасини биринчи бўлиб бажариши учун ушлаб қолинади», — дея таъкидлаган ҳоким.

Мавсум бошланганидан бери Туркманистоннинг Лебоб вилояти теримчиларининг аксарияти Ахалдаги йиғим-терим ишларида иштирок этиб келмоқда.

Ҳокимиятда ўтган ушбу йиғилишдан кейин Лебоб вилоятидаги бюджет ташкилотларида ишловчилар, жумладан, Туркманобод шаҳридаги болалар боғчаларининг тарбиячи ва энагалари ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган.

«Турли байрамлар учун талаблар, президент китобларини мажбурий сотиб олиш, газета-журналларга мажбурий обуна, раҳбариятга совға бериш, буғдой экиш ва пахта терими учун пул бериш жонга тегди. 900-1200 манат маошнинг ярми бу каби йиғ-йиғларга кетади. Бу ҳам етмагандек шанбаликларнинг кети узилмайди, пахта теримига ҳам чиқамиз», — дея қайд этган Туркманистондаги боғчада ишловчи тарбиячилардан бири.

Интервью берган ходим «Ишдан бўшаш учун ариза ёздингизми?», дея берилган саволга барча бюджет муассасалари ходимларига аллақачон тегишли қолипдаги аризлар ёздирилиб, йиғиб олинганини билдирган.

Ходимлар ишга кираётган вақтда «Агар мамлакатдаги улкан бунёдкорлик ишлари йўлидаги оммавий тадбирларда иштирок этмасам ва раҳбарият менинг ҳаракатларимда давлат раҳбарияти ҳамда халққа нисбатан ҳурматсизлик ифода этилса, ўз лавозимимдан озод қилинишимга ҳеч қандай эътироз билдирмайман», — деган мазмундаги аризаларни ёзган.

Лебоб вилоятидаги лицейларнинг ўқитувчилари ва техник ходимларининг маошларидан ҳам пул ушлаб қолиниши эълон қилинган. Уларнинг ойликлари унча катта бўлмагани сабаб икки ойга 80 манатдан 160 манат ушлаб қолинади.

Ахал вилоятининг ҳокими мамлакат раҳбари Гурбангули Бедимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов ҳисобланади. Бошқа вилоятлар ҳокимлари ўзаро келишиб ушбу ҳудуддаги пахта режасининг биринчи бўлиб амалга оширилишига ёрдам бермоқчи.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 113
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 136
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 162
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 2
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди 05 мая, 09:51 8
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 42
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 409
  • Бўлимлар