«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 07:13
ЎЗO‘Z

Рамзон Қодиров янги ишга ўтиш эҳтимоли ҳақида нималар деди?

17 окт, 12:47 3 673 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рамзон Қодиров янги ишга ўтиш эҳтимоли ҳақида нималар деди? Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров лавозимини тарк этиб, федерал расмий ишга ўтишни режалаштирмаётганини маълум қилди. Бу билан Кавказ сиёсатчиси лавозими кўтарилиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда «Рамблер»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилди.

«RT Arabic» телеканалига бераётган интервьюсида Қодировнинг федерал расмий лавозимга кўтарилиши ҳақида савол йўлланди. Чеченистон етакчиси журналистнинг саволига жавоб берар экан, фақат Россия президенти Владимир Путин буйруғига биноан ваколатини топшириб, янги лавозимга ўтишга тайёр эканини таъкидлади.

— Менинг орзуим Чеченистоннинг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Ахмат-Ҳожи Қодиров ва Россия президенти Владимир Путин бошлаган ишларни охирига етказиш. Бу аҳоли фаровонлигини таъминлашдир, — дея унинг сўзларини келтиради «Кавказский узел» портали.

Рамзан Қодиров Чеченистонни 2007 йилнинг мартидан бери бошқариб келмоқда. Сиёсатчи агар буни президент Путин талаб қилса, ўз лавозимини тарк этишини бир неча марта айтган. Жорий йил май ойида Қодировнинг мансаби кўтарилиши ҳақида айтилганди: ўшанда унинг бош вазир ўринбосари лавозимига ўтиши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Сиёсатчи бу миш-мишларни инкор этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 1
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 353
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 186
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 73
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 329
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар