«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 13:01
ЎЗO‘Z

Тожикистон президентининг 21 ёшли ўғли ҳаётидаги илк лавозимга тайинланди

14 окт, 12:57 4 571 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистон президентининг 21 ёшли ўғли ҳаётидаги илк лавозимга тайинланди Фото: president.tj
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг кенжа ўғли – 21 ёшли Сомон Имомали “Талко Кабель” алюминий компанияси бош директори ўринбосари этиб тайинланди. Сомон меҳнат фаолиятидаги ушбу биринчи лавозимни Тожик миллий университетини битириши биланоқ олди, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Нашр манбаларидан бирининг маълумотларига кўра, Тожикистон президентининг ўғли ушбу лавозимда 3 ойдан бери ишламоқда.

“Аслида, уни бу ерга амалиёт ўташ ва тажриба орттириш учун юборишган. Ўз вақтида президентнинг тўнғич ўғли Рустам Имомали ўз меҳнат фаолиятини ёшлар ишлари бўйича қўмита ва иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида бошлаган. У сўнгра божхона хизмати ва аксилкоррупцион агентликдаги раҳбарлик лавозимларига олинган”, деб айтган манба.

Бошқа манбанинг хабар беришича, Сомон Имомали ҳам иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида амалиёт ўтамоқда, бироқ у ерда расман қайд қилинмаган.

2017 йил 8 мартда Тожикистон президенти матбуот хизмати Сомоннинг бир нечта суратларини илк бор эълон қилган. Суратлардан бирида унинг отаси Имомали Раҳмон ва акаси Рустами Имомали билан биргаликда Душанбеда кўчат ўтқазиш тадбирида иштирок этаётгани тасвирланган бўлган.

Тожикистон президентининг 7 қизи ва 2 ўғли бор. Улардан аксарияти юқори лавозимларни эгаллайди. Имомали Раҳмоннинг 2-қизи Озода Раҳмон президент аппаратини бошқаради, тўнғич ўғли Рустами Имомали пойтахт Душанбега мэрлик қилади. Раҳмоннинг 4-қизи Руҳшона Раҳмонова ташқи ишлар вазирлигининг бўлимларидан бирида бошлиқ, 6-қизи Зарина Раҳмон республиканинг энг йирик банкларидан бири ҳисобланган “Ориёнбанк”да раҳбар ўринбосари лавозимида ишлайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 1
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 0
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 1
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 36
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 13
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 6
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 71
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 55
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 84
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 66
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 24
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 129
  • Бўлимлар