«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 19:20
ЎЗO‘Z

Дунё давлатлари рақобатбардошлиги рейтинги эълон қилинди

10 окт, 00:03 787 Дунё
Дунё давлатлари рақобатбардошлиги рейтинги эълон қилинди
Жаҳон иқтисодий форуми 8 октябрда давлатлар рақобатбардошлигининг янги рейтингини эълон қилди.
2019 йилда рейтингга 141 давлат киритилган бўлиб, унда Сингапур етакчилик қилмоқда. 2-ўринни АҚШ, 3-ўринни Хитойнинг махсус тумани бўлган Ҳонгконг эгалламоқда. Етакчи бешталикка Нидерландия ва Швейцария ҳам кирган.

2018 йилда рейтингнинг юқори бешталиги қуйидагича кўринишда бўлган: 1-ўринни АҚШ, кейинги ўринларни Сингапур, Германия, Швейцария ва Япония эгаллаган.

Жорий рейтингда дунёнинг етакчи давлатларидан Япония 6-ўринни, Германия 7-ўринни, Британия 9-ўринни, Хитой 28-ўринни ва Россия 43-ўринни эгаллаган.

Рейтингнинг сўнгги ўринларига Конго, Яман ва Чад қўйилган.

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон рейтингда 55-ўринни, Қирғизистон 96-ўринни ва Тожикистон 104-ўринни эгаллаган, Ўзбекистон ва Туркманистон тақдим этилмаган.

Рейтингга жорий йил 141 давлат киритилган. Де-факто рейтинг 1979 йилдан бери мавжуд, аммо Жаҳон иқтисодий форумининг глобал рақобатбардошлик индексини (Global Competitiveness Index, GCI) ҳисоблашнинг замонавий методологияси 2005 йилдан қўлланиб келинади. GCI рақобатбардошликнинг 12 та кўрсаткичини ўз ичига олади ва ҳар йил очиқ маълумотларга таянган ҳолда 100 дан кўпроқ давлатдан бир неча минглаб экспертлар фикрлари ҳисобга олинган ҳолда тузилади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Дунёнинг энг ҳурмат қилинувчи жамоат арбоблари рейтинги эълон қилинди 19 июл, 10:43
  • Киберхавфсизлик даражаси бўйича энг яхши давлатлар рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда? 08 фев, 06:00
  • Ўзбекистон ҳарбий қудрати бўйича 136 давлат орасидан 39-ўринни эгаллади 15 янв, 17:53
  • Жаҳон рейтингида Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича 178 ўринни эгаллади 11 авг, 13:35
  • Жаҳоннинг энг яхши ва энг ёмон йўллари рейтинги эълон қилинди 05 июн, 02:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нима учун яшил банан сариғидан яхшироқ? 15 окт, 19:06 5
  • Тарғибот ўз самарасини берди 15 окт, 18:53 114
  • Энди давлат нон нархига умуман аралашмайдими? 15 окт, 18:43 142
  • Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурни сафарда мағлубиятга учратди 15 окт, 18:42 225
  • Ўзга сайёраликлар борлигига ёхуд Жуманазар акага ишониш учун 10 сабаб 15 окт, 18:18 404
  • 5 сонияда нокаут бўлган UFC жангчиси реванш истагида 15 окт, 17:53 209
  • Алимент тўлашдан бўйин товлашнинг оқибати 15 окт, 17:49 179
  • Хабиб Нурмагомедовнинг менежери қўлга олинди 15 окт, 17:28 542
  • Пулларингиз қаёққа ғойиб бўляпти? 15 окт, 16:56 363
  • 16 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти? 15 окт, 16:35 296
  • Бўлимлар