«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 09:15
ЎЗO‘Z

Туя қилиб кетмадик — туя сотиб олдик. Дания парламенти йиғилишидаги кулгихонлик (видео)

08 окт, 12:06 3 349 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туя қилиб кетмадик — туя сотиб олдик. Дания парламенти йиғилишидаги кулгихонлик (видео) Фото: CGTN
Дания бош вазири Метте Фредериксен маъруза қилган йиғилишда парламент аъзолари ўзларини кулгидан тўхтата олишмади. Ҳатто бош вазирнинг ўзи ҳам...
Фредериксен ҳукумат қандай қилиб тўртта фил ва битта туяни сотиб олганини ҳикоя қилиб берганди.

Гап шундаки, Дания ҳукумати цирклардаги ўргатилган охирги тўртта филни сотиб олишга 1,5 миллион евро тўлашга тайёр. Шимолий Европадаги энг йирик, Копенгагендан 150 километр жанубда жойлашган Кнутенборг сафари-парки ҳам пенсионер-филларни қабул қилишга рози. Айтишларича, филлар умрининг охирги йилларини яхши ўтказиши учун бу ерда барча шароитлар муҳайё.

Аммо... Дания бош вазирининг айтишича, филлардан бирининг дўсти — туя ҳам бор экан. Ана шу дўстларни бир-биридан ажратмаслик учун туяни ҳам қўшиб сотиб олишибди. Ҳикоясининг шу жойига келганида Фредериксен беихтиёр кулиб юборди, унга зал ҳам жўр бўлди...

«Пулларни туя қилиб кетибди» деган ибора данияликларда ҳам бор, шекилли, буёқда бош вазир филларга қўшиб туя ҳам сотиб олинганини уқтирмоқчи, чиндан ҳам кулгили...

Фредериксен туяни сотиб олиш қарорини қўллашгани учун ўта ўнг қанотчиларга ҳам миннатдорлик билдирди.
Кулиб, енгиллашиб олган парламентарийлар кейин бошқа муҳим масалалар муҳокамасига ўтишган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 0
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 36
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 98
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 107
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 182
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 398
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 36
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 319
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 63
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 110
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 98
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 166
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 66
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 423
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 121
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 107
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 112
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 182
  • Бўлимлар