«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:26
ЎЗO‘Z

Путин Грета Тунберг ҳақида нималар деди?

06 окт, 13:35 3 728 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин Грета Тунберг ҳақида нималар деди? Фото: Medialeaks
Президент Путиннинг Грета Тунберг ҳақида айтган фикрлари АҚШ ва Британияда кутилмаганда норозилик кайфиятидаги фикрлар урчиб кетишига имкон берди, деб ёзади Daryo.uz нашри.

66 ёшли Путин Москвадаги энергетика кенгашида Тунбергнинг БМТ саммитидаги чиқиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, «сизларни ранжицам ҳам, Тунберг чиқишлари бўйича оммавий олқишларни ёқлай олмайман; 16 ёшли Грета ҳозирда дунё қандай эканлигини тасаввур ҳам қила олмайди», деб айтди. Фикрини давом эттирар экан, Путин «Африка ва Осиёдаги одамлар Швецияда бўлгани каби тўкин-сочинликда яшамаслигини, тўкин-сочинликка эришиш учун нима қилиш кераклигини, Африкдаги мўл Қуёш энргиясидан фойдаланиш қанчага тушиши борасида бирор ким Гретага тушунтирдми?» дея савол ташлади.

Путиннинг назарида, экофаоллар ёш қизчанинг эмоционал ва психологик ҳолатини ҳисобга олмай, ундан фойдаланмоқда (Тунберг Аспергер синдроми, обсессив-компульсив бузилиш, селектив мутизм ташхиси билан даволанади).

«Мен Грета очиқкўнгил ва яхши қиз эканига ишонаман. Лекин кимдир ўсмирлар ва болалардан ўта яхши ниятда бўлса ҳам ўз мақсадида фойдаланишини фақат қоралаш мумкин», – дея таъкидлади Путин.

Бир неча кун олдин РЛДПдан Дума депутати, 24 ёшли Василий Власов Грета Россия парламентида чиқиш қилишга чақирган эди. У ўшанда «биз ёш авлод вакиллари масала бизнинг келажагимизга тааллуқли бўлганда сукут сақламаслигимиз ва бизни йўқ қилишларига йўл қўймаслигимиз керак», деб айтган эди.

Ўтган ойда расмий Кремль Париж битимини тасдиқлаган бўлса-да, Путин иқлим исиши антропоген сабаблар туфайли содир бўлмоқда деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Путин муқобил энергия манбалари келажагига шубҳа билан қараб, шамол тегирмонлари ҳашаротларни яксон қилмоқда деб айтган эди.

Путиннинг бу фикрлари ўз ватандошлари томонидан ҳукуматни ҳақорат қилмаслик тўғрисидаги қарорига зид бўлса ҳам, кўпгина аччиқ ва истеҳзоли изоҳларга нишон бўлди.

Жума куни Грета Айова-Ситидаги иқлимий намойишларда иштирок этади. Бу шаҳардаги чиқишлар Нью-Йорк ва Монреалдаги чиқишлардан сўнг ўтказилади. Айни пайтда Грета АҚШга углерод чиқармайдиган яхтада сузиб келганича, мамлакат бўйлаб саёҳатда юрибди (Грета авиация экология учун ҳалокатли деб ҳисоблагани учун учоқлар хизматидан фойдаланмайди). Тунберг саёҳатини декабрь ойида БМТнинг иқлим ўзгаришларига бағишланадиган конференция бўлиб ўтадиган Сантьяго шаҳрида (Чили) ниҳоясига етказишга қарор қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 1
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 0
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • Бўлимлар