«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 19:02
ЎЗO‘Z

Туркманистонлик аскарлар пахта теримидаги оғир шароитлардан шикоят қилмоқда

21 сен, 11:19 4 213 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркманистонлик аскарлар пахта теримидаги оғир шароитлардан шикоят қилмоқда Фото: Azathabar.com
Туркманистоннинг Лебап вилояти ҳарбий қисмларидан бирининг аскарлари бир ой давомида пахта далаларидаги иситилмайдиган чодирларда, оч-наҳор яшамоқда. Бу ҳақда Fergana News'га асосланиб Дарё хабар бермоқда.

Ота-оналарнинг сўзларига кўра, август ойида Керки шаҳридан аскарлар пахта далаларига олиб кетилган. Аскарлар терим давомида яхши овқат билан таъминланмаган, бундан ташқари уларга гигиенага риоя этиш учун етарли даражада сув берилмаган.

Сўнгги пайтларда кечаси салқин тушиб қолди, бироқ аскарларда қалин кўрпа ва иссиқ кийим-бош йўқ. Аксарият ҳарбийлар ота-оналаридан пул жўнатишини сўраган. Бироқ, ота-оналарда ҳам уларнинг сўровларини тўлақонли амалга ошириш учун етарли маблағ мавжуд эмас.

Фарзандларини кўришга борган ота-оналар бир ой ичида уларнинг озиб-тўзиб кетганини маълум қилган. Бундан ташқари, уларнинг айримларида антисанитария ҳолатларида яшагани учун қўллари ва оёқларида яралар пайдо бўлган. Бироқ уларга тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти.

«Улар тақдир ҳукмига ташлаб қўйилган. Улардан фақат пахта териш талаб қилинмоқда. Содда қилиб айтганда, улар қулларга айлантирилган», — дейди аскарларнинг ота-оналари.

Туркманистонда пахта йиғим-теримига мажбур олиб чиқишаётганидан нафақат ҳарбийлар, балки бошқа давлат ташкилотлари ходимлари ҳам шикоят қилади.
Ҳукумат эса пахта теришга бораётганлар «бу ишга ўз ихтиёри билан, қўшимча даромад топиш мақсадида» рози бўлаётганини айтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 50
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 275
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 20
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 50
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар