«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 10:02
ЎЗO‘Z

«Грин кард» санаси эълон қилинди. Янги талаблар билан

21 сен, 07:40 5 055 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Грин кард» санаси эълон қилинди. Янги талаблар билан Америкадаги ўзбеклар, 2015 йил
2021 йил учун «Грин кард» лотерея дастури 2019 йил 2 октябрь куни бошланиб, 5 ноябрь куни тугайди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти сайтида хабарнома чиқди.

Ушбу дастур ўзбекистонлик учун бегона эмас, ҳар йили минглаб ўзбеклар бу лотереяда қатнашадилар. Бу галги «Грин кард» дастурига янги талаблар киритилгани ариза берувчилар сони кескин камайишига олиб келиши мумкин.

Хусусан, энди талабгорлар ўрта мактабни битирган бўлиши ёки сўнгги 5 йилда камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши шарт этиб белгиланган.
Тасодифий компьютер дастури 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 30 сентябрга қадар лотерея ғолибларини аниқлайди.

Қуйидаги давлатлар бу йилги регистрацияда қатнаша олмайди:
Бангладеш, Бразилия, Канада, Хитой, Колумбия, Доминикан Республикаси, Сальвадор, Гватемала, Ҳаити, Ҳиндистон, Ямайка, Мексика, Нигерия, Покистон, Филиппин, Жанубий Корея, Буюк Британия ва унга тегишли ҳудудлар (Шимолий Ирландиядан ташқари) ҳамда Вьетнам.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз чиқишларида ушбу дастур қоидаларини ўзгартириши, талаблар кучайтирилиши ҳақида бир неча бор айтганди. Ҳатто «Грин-кард»ни тўхтатиб қўйишни ҳам таъкидлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 22
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 84
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 135
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 130
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 213
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 450
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия пойтахтида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди 01 мая, 09:13 22
  • Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди 01 мая, 09:11 9
  • ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди 01 мая, 09:03 19
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 84
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 462
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 101
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 158
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 134
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 225
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 85
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 518
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 146
  • Бўлимлар