«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 00:52
ЎЗO‘Z

Путинни Кремлдан «қувиб чиқармоқчи» бўлган шомон қўлга олинди

20 сен, 21:48 3 943 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путинни Кремлдан «қувиб чиқармоқчи» бўлган шомон қўлга олинди Бурятияда 19 сентябрь эрталаб махсус операция давомида Москвага Россия президенти Владимир Путинни Кремлдан «қувиб чиқариш» учун йўл олган ёқутистонлик шомон Александр Габишев ушланди. Бу ҳақда “РБК” нашри маълум қилди.

Таъкидланишича, Габишев 20 сентябрда Ёқутистондаги психоневрологик диспансерга руҳий соғлиғини текшириш учун экспертизага жўнатилган. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари уни топа олишмаётганини маълум қилишган. Кейинроқ шомоннинг ўзи тарафдорлари билан алоқага чиқиб, бир кунга синглисини уйига боришга рухсат олганини, синглиси уйи қўриқланаётганини маълум қилган.

Ўзини шомон деб атовчи Габишев март ойида Ёқутистондан Москвага “ёвузлар кучлар томонидан яратилган Путинни Кремлдан қувиш” ва “халқ ҳокимиятини ўрнатиш” учун пиёда йўл олган. У 2 йил ичида 8 минг км йўл босиб ўтмоқчи бўлган. Бироқ 19 сентябрда қўлга олинган, бунгача эса 3 минг км йўл босиб ўтишга ва ўзига юзлаб одамларни жалб қилишга улгурган. Кейинроқ маҳаллий полиция шомон Ёқутистонда содир этилган жиноят учун қидирувда бўлганини маълум қилган, бироқ айнан қандай жиноят учун қидирилганини айтмаган.

«Мени экстремизм, ҳокимиятни ағдаришга чорлов учун судлашади. Адвокатим бор, судлашмоқчиман», деб айтган Габишев ўзи.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 171
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Бўлимлар