«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2019, 21:13
ЎЗO‘Z

Тўполон қилманглар, олабўжига бериб юбораман!

16 сен, 22:12 2 098 Дунё
Тўполон қилманглар, олабўжига бериб юбораман!
“Исроил бош вазири Россиянинг келажаги учун асосий хавф ҳақида гапирди” деган сарлавҳани ўқидим-у, нима демоқчилигини тушундим. Нима ҳам дерди. Исломдан эҳтиёт бўлинглар дебди. Эрондан ҳам эҳтиёт бўлинглар, улар гапга кирмайдиган қулоқсизлар.

Исроил ўзининг душманларини бошқаларга ҳам ёмонотлиқ қилишга уринмоқда. Энг ёмони, улар бунинг уддасидан чиқмоқда. Баъзи давлатлар уларнинг макр-у ҳийласига алданиб, Исломга қарши курашишни зимдан олиб бормоқда.

Албатта, бунга ўша давлатларнинг Ислом ҳақида тўлиқ тушунчага эга эмаслиги ёки молиявий кўмакка алданиши сабаб бўлмоқда. Қизиқ ҳолат, кимдир уларга ишониб дунёни танлайди, кимдир Исломни деб охиратини танлайди.

“Россиянинг келажаги учун асосий хавф радикал Исломдир“, – деди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу “РБК”га берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Россия учун энг катта хатар бу ядро қуролига эга бўлиб, Яқин Шарқни забт этишга уринаётган мамлакат – Эрондан кириб келиши мумкин бўлган "радикал Ислом" ҳисобланади.

“Охир-оқибат, у ўз мафкураси ва қуролини нафақат Исроил ва Ғарбга, балки Россияга ҳам йўналтиради”, – деди Нетаньяҳу Эроннинг “дунёни бошқаришни исташи” ва “умумий маданиятга қарши”лиги ҳақида гапираркан.

Лекин бош вазир Фаластинда амалга ошираётган қирғинбарот хунрезликлари ҳақида бир оғиз ҳам гапирмабди. Бутун дунё жим тургандан кейин у ҳам билганини қилади-да.
Икром УЛУҒБОЕВ

Манба: Azon.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Нетаньяху Борис Жонсонни Ельцин деб атади 09 сен, 06:00
  • Исроил бош вазири истеъфога чиқишни истамаяпти 01 янв, 10:28
  • Эрдўғон Исроил бош вазирини давлат террори сиёсатини олиб боришда айблади 24 дек, 09:37
  • Исроил бош вазири порахўрликда айбланмоқда 04 дек, 14:30
  • Хитой ва Исроил эркин савдо зонасини ташкил қилади 11 ноя, 06:33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шоҳжаҳон Эргашев: Ҳаваскор боксда Шаҳрам Ғиёсовни енгганман (видео) 14 окт, 20:30 120
  • Beeline’нинг алоқа сифатини ўрганиш бошланди 14 окт, 20:06 173
  • Олий таълимда «катта сакраш» учун ишни нимадан бошлаш керак? 14 окт, 19:42 155
  • Оҳангаронда «Мерседес-Бенц» машинаси бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди 14 окт, 19:10 290
  • Шавкат Мирзиёев шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди 14 окт, 18:46 294
  • Ўртоқлик учрашуви. Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 - 1:2 (видео) 14 окт, 18:40 423
  • 15 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 14 окт, 18:26 426
  • Хитой интернетда цензурани кучайтирмоқда 14 окт, 18:03 232
  • Сумка ташлашда нималарга эътибор қаратиш керак? 14 окт, 17:38 291
  • Тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинади 14 окт, 17:13 259
  • Бўлимлар