«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2019, 18:38
ЎЗO‘Z

Қримда Зеленскийнинг яриморолни “қайтариб олиш” ҳақидаги сўзларига жавоб қайтаришди

15 сен, 18:48 1 512 Дунё
Қримда Зеленскийнинг яриморолни “қайтариб олиш” ҳақидаги сўзларига жавоб қайтаришди
Қрим парламенти вице-спикери Владимир Бобков Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Қримни “қайтариб олиш” борасидаги ғояси ҳеч қачон иш бермаслиги ва кўпроқ бемаъни гапларни эслатишини айтди.

Аввалроқ Украина етакчиси Киев яриморолни қайтариш бўйича янги форматлар устида иш олиб бораётганини маълум қилганди. Бироқ у тафсилотларни очиқламаганди.

Бунга жавобан Бобков Украина ҳукуматини Россия билан тўлақонли муносабатларни йўлга қўйишни бошлашга чақирган.
"Ҳеч кимнинг, ҳеч қандай технология, лойиҳа ва стратегиянинг қўлидан келмайдиган нарсалар мавжуд. Бу нарсалар азалдан шаклланиб келган. Мен Киев ҳукуматига сирли қутқуга вақт сарфламасликларини маслаҳат бераман”, - дея таъкидлаган Владимир Бобков.

Вице-спикер Қримнинг Россия таркибига кириши тарихий жараён бўлганини айтган.
Бобков Украина ҳукумати фикрини фақат Киевда “бемаънигарлик билан шуғулланишни бас қилишганда” ҳисобга олиш мумкин бўлишини қўшимча қилган.

Россия Давлат думаси депутати Наталья Поклонская ҳам худди шунга ўхшаш фикрни билдирган. У Украина президентига тинчланишни ва йога ёки медитация билан шуғулланишни таклиф қилган.

Қрим Украинада юз берган давлат тўнтаришидан сўнг 2014 йил март ойида ўтказилган референдум якунларига кўра Россия таркибига киритилди. Референдумда яриморолнинг аксарият аҳолиси Россия таркибига кириш учун овоз берди. Россия ва Қрим қўшилиши учун 96,77% қримликлар ва 95,6% Севастополь аҳолиси овоз берган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина президенти Владимир Путинни учрашувга таклиф қилди (видео) 09 июл, 17:53
  • Зеленский Путин билан илк учрашувидаги биринчи сўзлари қандай бўлишини маълум қилди 18 июн, 10:40
  • Зеленский ҳукумати «Қримни қайтариш стратегияси»га тайёргарлик кўрилаётганини билдирди 04 июн, 16:46
  • Зеленский Украина Қримни қайтариши ҳақида маълум қилди 18 май, 18:08
  • Зеленский Путинга жавоб қайтарди 02 май, 21:58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой интернетда цензурани кучайтирмоқда 14 окт, 18:03 66
  • Сумка ташлашда нималарга эътибор қаратиш керак? 14 окт, 17:38 127
  • Тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинади 14 окт, 17:13 145
  • Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев 235 нафар ходими билан пахта теримига чиқди 14 окт, 16:50 220
  • Йўқолган эркак гараж полига бетонлаб ташланган экан 14 окт, 16:30 1 068
  • Энди санъаткорлардан бошқача тартибда солиқ ундириш режалаштирилмоқда 14 окт, 16:10 416
  • Кроват танлашда нималарга эътибор қаратиш зарур? 14 окт, 15:45 265
  • Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани) 14 окт, 15:20 376
  • Вадим Абрамов Бразилия, Сингапур ва "зонтик" ҳақида 14 окт, 14:55 692
  • Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга келиши ва кетиши тартибида ўзгариш юз берди 14 окт, 14:34 381
  • Бўлимлар