«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 07:40
ЎЗO‘Z

Туркияда Шаҳрам Ғиёсов иштирокида шоу бўлиб ўтди (фото)

15 сен, 17:27 1 061 Дунё
Туркияда Шаҳрам Ғиёсов иштирокида шоу бўлиб ўтди (фото)
Бугун, Туркиянинг Анталия шаҳрида ҳамюртимиз, ажойиб боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов иштирокида ўзига хос шоу бўлиб ўтди. Тадбирда маҳорат дарслари, мусиқий чиқишлар ўрин олди. Қувонарлиси, турк заминида боксчимизни жуда илиқ қарши олишди. Қолаверса, ён қўшниларимиз Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Қозоғистондан ҳам мухлислар ташриф буюрганлигини кўриш мумкин эди.

Айниқса, Қирғизистонлик санъаткорлар ўз чиқишлари билан барчани хурсанд қилди. Улар Шаҳрамнинг ҳақиқий ихлосманди эканлигини билдиришиб, юртдошимизнинг кейинги фаолиятига омадлар тилашди. Ўзбекча ашулалар ижро этишлари эса янада тадбирга файз берди.

Бир сўз билан айтганда, барчаси идеал кўриниш олган, ташкилотчилик юқори савияда йўлга қўйилибди. Мана, боксчиларимизга бўлган ишонч, ушбу таклиф ўзбек бокс мактабини хорижда ҳам тан олишларига яққол мисол бўла олади. Ўйлаймизки, бу хориж мамлакатларининг спортчиларимизга бўлган қизиқишининг бошланишидир. Умид қиламизки, яқин йиллар мобайнида юртимизда бутунжаҳон спорт олами намояндалари етишиб чиқади.


Манба: Sports.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Шаҳрам Ғиёсов: "Проф рингда ҳам юқори чўққиларни забт этмоқчиман" 23 сен, 01:20
  • Шаҳрам Ғиёсов қай тарзда рақибини нокаут қилди? (видео) 23 сен, 01:17
  • Шаҳрам Ғиёсов Лагунани 4-раундда ерга ағдарди 22 сен, 22:47
  • Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев иккинчи жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди 15 мар, 21:03
  • Бокс, ЖЧ–2017: Шаҳрам Ғиёсов ҳам финалда! Қозоқ боксчиси катта устунлик билан мағлуб этилди 01 сен, 22:32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бен Бирд Муҳаммад Салоҳ сабабли исломни қабул қилди 16 окт, 07:10 73
  • Доллар, ёстиқ тагида ётган сўм ва пинҳона жамғармалар 16 окт, 06:35 246
  • Ўзбекистонда нега айнан 9 ёшли қизлар ВПЧга қарши эмланиши режалаштирилмоқда? 16 окт, 06:00 209
  • Глобал исишнинг Альп тоғларига таъсири бургут ёрдамида суратга олинди 16 окт, 00:30 365
  • 20 нафар боксчимиз Осиё чемпионати ярим финалида 16 окт, 00:07 310
  • Арсен Венгер нима учун "Реал"ни рад этгани ҳақида оммага маълум қилди 15 окт, 23:46 301
  • Йўқчилик ва тўқчилик 15 окт, 23:22 470
  • Тожикистонлик эркак 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди 15 окт, 22:57 1 470
  • iPhone 11 Pro Max бозорда таннархидан икки баробар қимматга сотилмоқда 15 окт, 22:33 320
  • Нодир Тўрақулов «паноҳида»ги яна бир «заправка» аукционга қўйилди 15 окт, 22:06 813
  • Бўлимлар