«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 20:10
ЎЗO‘Z

Сноуден: Агар Россия разведкаси билан ҳамкорликка рози бўлганимда, саройда яшаётган бўлардим

14 сен, 09:43 3 062 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сноуден: Агар Россия разведкаси билан ҳамкорликка рози бўлганимда, саройда яшаётган бўлардим Фото: AP
АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими, Россияда бошпана сўраган Эдвард Сноуден АҚШга қайтишга ва суд олдида жавоб беришга тайёрлигини, бироқ суд жараёни адолатли ва холис бўлиши кераклигини айтди.

Сноуден National Public Radio радиостанциясига берган интервьюсида суд ҳакамларига нима учун журналистларга махфий ахборотни тақдим қилгани ҳақида сўзлаб бермоқчилигини айтган. Унинг айтишича, ҳакамлар у тўғри йўл тутган-тутмаганини баҳолаш учун у ошкор қилган махфий маълумотларни кўзда кечира олишлари керак.

“Агар ҳакамлар бирор маълумотни ошкор қилиш тўғри бўлгани ёки йўқлигини баҳолай олмасалар, сизда маълумотни ошкор қилиш бўйича адолатли суд тафтиши бўла олмайди”, деб айтган Сноуден.

Махсус хизматларнинг собиқ ходими Россиядаги ҳаётни ўзи танламаганини айтган. У 27 та давлатда, жумладан Германия ва Польшада бошпана сўраган, бироқ бу давлатлар Москвадан фарқли равишда, АҚШ томонидан жавоб чоралари кўрилишидан қўрқишган.

Унинг айтишича, Россия разведка хизматлари унга ҳамкорликни таклиф қилишган, бироқ у буни рад этган ва агар рози бўлганда унда аэропортда ўтказган 40 кун ўрнига “биринчи куниёқ у ерни лимузинда тарк этиб, ҳозирда саройда яшаётган, унинг шарафига эса Қизил майдонда парадлар ўтказилаётган бўларди”.

Сноуден 2013 йилда The Washington Post ва The Guardian нашрларига АҚШ ва Британия махсус хизматларининг интернетда кузатув олиб бориш дастурлари ҳақидаги махфий ахборотни берган. У дастлаб Ҳонгконгга, сўнгра Москвага учиб, у ерда Шереметьево аэропортининг транзит ҳудудида маълум вақт қолишига тўғри келган.

Россия Сноуденга АҚШга қарши фаолиятини тўхтатиш шарти билан бир йилга бошпана берган. 2014 йил августда у нафақат Россия бўйлаб, балки хорижга саёҳат қилишга имкон берувчи 3 йиллик яшаш ҳуқуқини олган. 2017 йилда ушбу ҳуқуқ яна 3 йилга узайтирилиб берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 3
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 124
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 4
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 3
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 20
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 124
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 134
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 44
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 218
  • Бўлимлар