«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 06:07
ЎЗO‘Z

Цензурани ўта кучайтирган 10 давлат

12 сен, 09:06 3 154 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Цензурани ўта кучайтирган 10 давлат Media Watchdog ташкилотига кўра, авторитар давлатлар журналистларнинг “овозини ўчириш” учун кескин чораларни қўллаган ҳолда цензурани кучайтирмоқда.
Журналистларни ҳимоя қилиш жамиятининг ҳисоботида цензура энг кучайган мамлакатлар ўнталиги қуйидагича кўриниш олган:
1. Эритрея
2. Шимолий Корея
3. Туркманистон
4. Саудия Арабистони
5. Хитой
6. Вьетнам
7. Эрон
8. Экваториал Гвинея
9. Беларусь
10. Куба
Кўриб турганингиздек, Эритрея, Шимолий Корея ва Туркманистон цензура энг кучли авж олган давлатлар учталиги деб топди. Бу мамлакатларда журналистика куч билан бошқарилади.

Ўнталикка киритилган бошқа давлатларда “таъқиб қилиш ва ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш каби мураккаб тактикалар, шунингдек, мураккаб кузатув ва мақсадли хакерлик усулларидан фойдаланади”.

Саудия Арабистони, Хитой, Вьетнам ва Эронда журналистларни, уларнинг оилаларини қамоққа олиш ва таъқиб қилиш, шу билан бир қаторда интернет ва ижтимоий медиада рақамли назорат ва цензура ўрнатилган.

Ҳисоботда Сурия ва Яман каби урушга учраган мамлакатларда журналистлар ва матбуот эркинлиги учун шароитлар “ўта қийин, аммо бу фақат ҳукумат цензурасига боғлиқ эмас”, дея қайд этилган.

Ушбу рейтинг хусусий ёки мустақил оммавий ахборот воситаларини чеклаш, туҳмат тўғрисидаги жиноий қонунлар, ёлғон хабарларни тарқатишда чекловлар, веб-сайтларни блок қилиш, ҳокимият томонидан журналистларнинг кузатуви, оммавий ахборот воситаларига лицензия талаблари ва мақсадли хакерлик каби факторларга асосланган.

“Интернет цензураси эскириши тахмин қилинган эди, лекин бу амалга ошмади”, – дейди Журналистларни ҳимоя қилиш директори Жоэл Симон.

“Цензура энг кучайган давлатлар ҳукуматлари шафқатсизликни Ғарб компанияларидан сотиб олинадиган технологиялар билан бирлаштириб, ўзгача фикрларни бўғиш ва оммавий ахборот воситаларини бошқариш учун ишлатадилар,” – деди Жоэл Симон.

Ҳисоботда Саудия Арабистони матбуоти учун репрессив муҳитнинг “кескин ёмонлашиши” валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг бошқарувга келиши билан боғланган.

Саудия Арабистонида терроризмга ва кибер жиноятларга қарши курашиш тўғрисидаги қонунлар ҳукуматга қарши ёзадиган журналистлар ва блогерларни ҳибсга олиш ҳуқуқини беради. 2018 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 16 журналист панжара ортида бўлган, 2019 йилнинг биринчи ярмида эса тўққиз журналист ҳибсга олинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 353
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 185
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 72
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 328
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар